Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Донни қайта ишловчи корхонага нисбатан қонун бузилиш ҳолати юзасидан тегишли таъсир чораси кўрилди

Рақобат қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг тегишли буйруғига асосан, донни қайта ишловчи корхонада 2022-2023 йиллар ва 2024 йилнинг 1 октябригача бўлган фаолияти давомида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарорининг 2-иловаси ва 2023 йил 29 декабрдаги 722-сонли қарори (28.10.2010-йилдаги 239-сонли қарорининг 1-иловаси) билан тасдиқланган Низомлар ҳамда соҳани тартибга солувчи бошқа қонуности ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ва текшириш ишлари ўтказилди. Ўтказилган ўрганиш давомида, корхона томонидан 2024 йилнинг май ойи учун тасдиқланган графикка асосан буғдой уни маҳсулоти биржа савдоларига белгиланган ҳажмлардан кам миқдорларда қўйилганлиги ҳамда 3 та ҳолатда (9 тонна омухта ем ҳамда 10 тонна буғдой уни маҳсулоти) бекор қилинган битимлар бўйича маҳсулотлар ҳажмларини биржа савдоларига такроран қўйилмаганлик ҳолатлари аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2020 йилдаги 170-сонли қароридаги Низом талабларига риоя қилинмаганлиги маълум бўлди. Бундан ташқари, корхона томонидан дон етиштирувчи хўжаликларга тарқатилган уруғлик буғдойни тасдиқланган нархларда сотилиши ўрганиб чиқилганда, уруғлик буғдой нархи юқори қўлланилганлиги аниқланиб, бунда 2023 йилда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2010 йилдаги 239-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига риоя қилинмаганлиги маълум бўлди. Юқоридагиларга асосан донни қайта ишловчи корхона томонидан, “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2020 йилдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 6-банди, 7-банди, 311-банди ҳамда 28.10.2010 йилдаги 239-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган (қонунбузилиш содир қилинган даврда амалда бўлган) Низомнинг 36-банди талаблари бузилган деб топилди. Ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан корхонага нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди. Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.

29 Ноябрь 2024 1329

Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатларнинг монополияга қарши қонунчилик талабларини бузилиши ҳолатларини биргаликда бартараф этиш бўйича штабнинг 43-йиғилиши

Бугун Самарқанд шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатларнинг Монополияга қарши қонунчилик талабларини бузилиши ҳолатларини биргаликда бартараф этиш бўйича штабнинг 43-йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон делегациялари қатнашмоқда. Кун тартибидаги муҳим мавзулар рақобатга қарши келишувларнинг олдини олиш, нархларни тартибга солиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг замонавий механизмларини жорий этишга қаратилган.

29 Ноябрь 2024 1232

“Payariq claster” МЧЖга нисбатан манипуляция ҳаракатларини содир этганлиги учун тегишли таъсир чораси қўлланилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомига мувофиқ, Монополияга қарши курашиш органи доимий равишда биржа нархлари мониторингини ўтказиб бориши белгиланган. Рақобат қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган мониторнинг натижасида “PAYARIQ CLASTER” МЧЖ томонидан 2022 йилда 259.1 тн пахта ёғи, 890,5 тн пахта шроти ва 418,9 тн пахта шелухаси ҳамда 2023 йилда 2250.0 тн техник чигит маҳсулотлари тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилганлиги аниқланди. Шунингдек, кластер корхона томонидан 2022-2023 йиллар давомида пахта ҳосилидан олинган пахта ёғи, пахта шроти ва пахта шелухаси маҳсулотларини биржа савдоларига қўймасдан тўғридан-тўғри сотилиши натижасида ушбу маҳсулотлар биржа савдоларида шаклланган ўртача биржа котировка нархлари билан таққосланганда маҳсулот нархларини юқори қўллаш натижасида жами 1.9 млрд сўмга яқин миқдорда тафовут (фарқ) ҳолатлари аниқланди. Юқорида аниқланган ҳолатларга мувофиқ Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари билан “PAYARIQ CLASTER” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан белгиланган тартибда тегишли таъсир чораси қўлланилди. Шу билан биргаликда, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

29 Ноябрь 2024 1306
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech