Вилоятда қурилиш соҳасини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Марказ директори О.Жумаев ишчи гуруҳ билан биргаликда бир қатор қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини яқиндан ўрганди.Ўрганишлар давомида ишлаб чиқариш қувватлари, хомашё таъминоти, маҳаллийлаштириш, экспорт, логистика ва малакали кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.Шунингдек, газобетон ишлаб чиқариш учун зарур хомашё базасини яхшилаш, полиэтилен ва полипропилен таъминотини кенгайтириш, импорт кимёвий қўшимчаларини маҳаллийлаштириш ҳамда тайёр маҳсулотлар экспортини ошириш бўйича таклифлар билдирилди. Ташрифлар якунида штабда ишчи гуруҳ иштирокида инновацион қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, мавжуд муаммолар ва уларнинг амалий ечимлари муҳокама қилинди. Инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш бўйича ўрганишлар давом эттирилмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг тегишли топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда Фарғона вилоятида қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш мақсадида Марказ директори О.Жумаев “MODERNA CERAMIC INDUSTRIES FERGHANA” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди.Ташриф давомида корхонанинг замонавий технологиялар асосида ташкил этилган ишлаб чиқариш жараёни, хом ашёни қайта ишлашдан тортиб тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва сифат назоратигача бўлган барча босқичлар кўздан кечирилди.Мулоқот чоғида ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, экспорт имкониятларини ошиириш ҳамда тадбиркорлар фаолияти учун янада қулай муҳит яратиш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, корхона томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар юзасидан фикр алмашилди. Қайд этилганидек, Марказ томонидан Фарғона вилояти қурилиш материаллари бозори иқтисодий мураккаблик (PCI) методологияси асосида чуқур ўрганилмоқда. Ушбу тадқиқотлар соҳанинг мавжуд салоҳиятини аниқ баҳолаш ва уни янада ривожлантириш бўйича самарали таклифлар ишлаб чиқишга хизмат қилади. Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва соҳани изчил ривожлантириш бўйича ишлар давом эттирилади.
Хусусан, Марказ директори О.Жумаев «Кварц» АЖ, «Бешариқ қувур» МЧЖ, «SHAFFOF SEMENT SANOAT» МЧЖ ҳамда «MODERNA CERAMIC INDUSTRIES FERGHANA» МЧЖ раҳбарлари билан соҳани янада ривожлантириш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар. Учрашувлар давомида тадбиркорлар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.