Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Халқаро семинар

Жорий йилнинг 18-20 март кунлари Испаниянинг Билбао шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЭCД) ҳамда Венгриядаги OECD-ГВҲ Минтақавий рақобат маркази томонидан Билбао Деусто университети билан ҳамкорликда “Туризм, транспорт ва рақобат” мавзусидаги семинар ташкил этилди. Унда Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев иштирок этди. Мазкур семинардан кўзланган асосий мақсад Минтақавий рақобат маркази (Regional Center for Competition), шунингдек Испания Рақобат органининг фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда тажриба алмашишдан иборат. Ўтказилган тадбир ва учрашувлар давомида рақобат ҳуқуқи ва иқтисодиётнинг энг долзарб мавзулари, жумладан, рақобатни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, шунингдек, иқтисодий ва процессуал масалалар кўриб чиқилди. 

20 Март 2025 1289

Халқаро ҳамкорлик: фармацевтика бозорида рақобатни ривожлантириш тажрибаси муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 12-13 март кунлари Татаристон Республикаси пойтахти Қозон шаҳридаги Россия Федерацияси Федерал монополияга қарши курашиш хизмати (ФАС) Ўқув-методик маркази базасида фармацевтика бозорида рақобатни ривожлантириш масалаларига бағишланган халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Россия, Хитой, Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистондан соҳа мутахассислари иштирок этдилар. Тадбирда дориларнинг нархи сунъий оширилишининг олдини олиш, мажбурий лицензиялаш ва патент қонунчилиги масалалари, шунингдек, давлат харидлари соҳасидаги картель келишувларига қарши кураш бўйича хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари муҳокама этилди. Ўзбекистон Республикаси томонидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимлари иштирок этиб, мамлакатимизда фармацевтика бозорида рақобат муҳитини шакллантириш ва дори воситаларининг давлат харидларини тартибга солиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бердилар. Тадбир якунида барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди ҳамда келгусида ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича келишувга эришилди.

13 Март 2025 1005

Муқобил қурилиш технологияларини ривожлантириш

"Ўзбекистон - 2030" стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури доирасида 2025 йил 1 августдан бошлаб муқобил технологиялардан кенг фойдаланишга ўтишни рағбатлантириш мақсадида пишиқ ғишт ишлаб чиқаришдан пеноблок ва газоблок каби материаллар ишлаб чиқаришга ўтган қурилиш ташкилотларига "Шаффоф қурилиш" платформасида устуворлик берилади. Шунингдек, 2027 йил 1 январдан бошлаб ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва тупроқнинг унумдор қатламини юқотишга юл қўймаслик мақсадида қишлоқ хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерларда, ўрмон ва сув фондларида қум карьерлари фаолияти тақиқланади.

7 Февраль 2025 16233
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech