Илм фан ва амалиёт интеграцияси
Халқаро ҳамкорлик
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар ходимларини рақобат сиёсати бўйича ўқитиш ва малакасини оширишга қаратилган навбатдаги ўқув курси бўлиб ўтди.
Марказ Маннҳеим Рақобат ва инновациялар маркази билан рақамли платформаларни тартибга солишни муҳокама қилди
Жорий йилнинг 15 май куни Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши доирасидаги музокараларда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев иштирок этди. Йиғилиш доирасида Рақобат қўмитаси ҳамда Туркия Республикаси Савдо вазирлиги ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб, институционал алоқаларни мустаҳкамлаш ва истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро илғор тажрибаларни жорий этишга хизмат қилади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 2025 йил 5 март куни ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида коррупцияга қарши курашиш борасида бир қатор янги устувор вазифалар белгилаб берилган эди. Ушбу устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2025 йил 21 апрель куни иккита муҳим ҳужжат, яъни “Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-71-сон Фармон ва “Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-147-сон қарор қабул қилинди. 2025 йил 8 май куни Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан ўтказилган йиғилишда ушбу ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида Марказ ходимларига атрофлича тушунтиришлар берилди. Йиғилишда ҳар бир ходим коррупцияга қарши кураш борасида олиб борилаётган ислоҳотлардан яхши хабардор бўлиши шартлиги, коррупцияга қарши курашиш умуммиллий вазифа эканлиги, коррупцияга нисбатан муросасиз бўлиш ҳамда бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ходимлар ва аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб бориш лозимлиги белгилаб олинди. Йиғилишда Рақобат қўмитасининг Ички аудит, коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бош мутахассиси Ў.Тошбоев иштирок этди. Қуйидаги силка орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин: https://drive.google.com/file/d/1re9RrSVN6N76JgH4g768i0MMLy4f6suC/view?usp=sharing
Курcнинг асосий мақсади: Қўмита ва унинг ҳудудий органлари мутахассисларининг давлат харидлари жараёнида рақобатни таъминлаш соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш, соҳадаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича амалий салоҳиятини кучайтиришга қаратилган. Ушбу ўқув курси доирасида қуйидаги йўналишлар қамраб олинди:⏺️ Давлат харидлари тизимидаги рақобат муҳитини таҳлил қилиш⏺️ “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг асосий талаблари⏺️ Тендер савдоларида кенг тарқалган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари⏺️ Ягона етказиб берувчилар реестри ва тўғридан-тўғри шартномаларни тузиш шартлари⏺️ “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқ савдоларни ўрганиш⏺️ Махсус ахборот тизимлари орқали ўтказилган савдоларни таҳлил қилиш⏺️ Тест синовлари ва амалий машғулотлар Дарслар малакали мутахассислар томонидан олиб борилиб, иштирокчилар учун назарий билимлар ва амалий машғулотлар уйғунлашган ҳолда ўтказилди. Мутахассислар давлат харидлари жараёнида рақобат муҳитини таъминлаш, қонунбузарликларни аниқлаш ва ҳуқуқий чоралар кўриш бўйича назарий ва амалий билимларга эга бўладилар. Курс якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.