Фарғона вилоятида қурилиш материаллари саноати имкониятлари ўрганилди
Марказ директори О.Жумаев “MODERNA CERAMIC INDUSTRIES FERGHANA” МЧЖ фаолияти билан танишди
Фарғона вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритаётган жами 21 та корхона ва тадбиркорлик субъекти вакиллари билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди
Ишчи гуруҳ штаби аъзолари Қўқон эркин иқтисодий зонаси фаолияти билан яқиндан танишди
Жорий йилнинг 25 июнь куни Давлатимиз раҳбари бошчилигида қурилиш материаллари тармоғини ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Фарғона вилояти қурилиш материаллари тармоғини ривожлантириш бўйича Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқот маркази "ақл маркази" сифатида бириктирилди.Шу муносабат билан Фарғона вилоятидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш мақсадида Марказ директори О. Жумаев бошчилигида ишчи гуруҳ жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишларини олиб бормоқда.Навбатдаги ўрганиш доирасида поливинилхлорид (ПВХ) хомашёсидан қурилиш соҳасида қўлланиладиган пластик пол плинтуслари ҳамда деворларни пардозлаш учун мўлжалланган пластик декоратив рейкалар ишлаб чиқарувчи «Imkon Plast SEZ» унитар корхонаси фаолияти билан танишилди.Ташриф давомида корхона раҳбари Ж. Тошмуҳамедов билан ишлаб чиқариш қувватлари, маҳсулот турларини кенгайтириш, маҳаллийлаштириш жараёнлари, экспорт салоҳиятини ошириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда соҳада мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.Фарғона вилоятида қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш, тармоқдаги тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган амалий таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида тадбиркорлар билан учрашувлар ҳамда жойлардаги ўрганишлар изчил давом эттирилмоқда.
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази барча Матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакилларини касб байрами билан самимий муборакбод этади!Барчангизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, ижодий парвоз ва касбий фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!Касб байрамингиз муборак бўлсин!
Халқаро конференция доирасида “Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда рақобат сиёсатининг ўрни ва глобал ноаниқлик даврида самарали чоралар: илғор халқаро амалиётлар” мавзусидаги I-панель муҳокамасини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг Zero Bureaucracy лойиҳа офиси раҳбари Азиза Умарова модератор сифатида олиб борди.I-панель муҳокамасида қуйидаги халқаро ва миллий экспертлар маърузалари билан иштирок этди: - Коба Гвенетадзе — Халқаро Валюта Жамғармасининг Ўзбекистондаги доимий вакили;- Ираклий Леквинзаде —Грузия Рақобат ва истеъмолчилар агентлиги раҳбари;- Абдулла Азизов — Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори;- Пьер Хорна — Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Савдо ва тараққиёт бўйича Конференциянинг (UNCTAD) ҳуқуқий масалалар бўйича маъсул ходими (Онлайн);- Жамшид Хасанов — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги, шўъба мудири;- Хамидова Наргиза —Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт Дастурининг (UNDP) Инклюзив ўсиш йўналиши бўйича дастур таҳлилчиси;- Миршохид Асланов — Прогрессив ислоҳотлар маркази директори;- Ғолиб Ҳолжигитов — Ҳукумат билан алоқалар бўйича директор, Acwapower. Муҳокамалар давомида бозор иштирокчилари учун тенг шарт-шароитларни таъминлаш, инновациялар ва инклюзив иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, иқтисодий концентрацияларни назорат қилиш ҳамда ижтимоий ва иқтисодий мақсадлар ўртасида мувозанатни сақлаш масалалари кўриб чиқилди.