Ўрганиш ишлари Сайхунобод ва Бўйовут туманлари ҳамда Ширин шаҳрида давом эттирилди
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилоятининг Сайхунобод ва Бўйовут туманлари ҳамда Ширин шаҳрида жойига чиққан ҳолда ўрганишлар олиб борилди.
Ҳудудларда ишчи гуруҳ штаблари фаолияти, хатлов жараёни ва ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда тадбиркорлик фаолияти ўрганилди.
Ўрганишлар давомида бизнесини кенгайтириш учун қўшимча ёрдамга муҳтож 6 та тадбиркор аниқланиб, уларга зарур кўмак кўрсатилса, 100 та янги иш ўрни яратиш имконияти мавжудлиги аниқланди.
Мазкур масала бўйича тегишли туман ва шаҳар ҳокимликларига маълумотлар тақдим этилиб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича ҳамкорликда амалий ишлар олиб борилмоқда.




