Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Сирдарё вилояти Ховос туманида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ўрганишлар олиб борилди

15 Сентябрь 2026 12:51 4405 Чоп этиш

Давлатимиз раҳбарининг камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш бўйича топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, Марказ директори О.Жумаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятининг Ховос тумани "Истиқлол" маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар давомида эҳтиёжманд оилаларнинг молиявий кўмакка бўлган эҳтиёжлари, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш имкониятлари таҳлил қилинди.

Шунингдек, кўмак ажратиш жараёнларини рақамлаштириш ва тезлаштириш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини кенгайтириш ҳамда эҳтиёжманд оилалар учун қулай кредит шартларини жорий этиш бўйича тавсиялар берилди.

Асосий эътибор молиявий ёрдамни доимий бандлик, оилавий тадбиркорлик ва барқарор даромад манбаига айлантиришга қаратилди.  

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech