Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ оддий (йотоқли) йўловчи поездлари чипталари нархини оширмоқда

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ 2025 йил 1 февралдан бошлаб оддий (йотоқли) йўловчи поездлари нархлари чипта нархининг тариф қисмига нисбатан 10,5 фоизга оширилишини эълон қилди. Аксиядорлик жамияти хабарига кўра, нарх оширилиши темир йўл транспортида йўловчи ташиш харажатларини қисман қоплаш, инфратузилма, электр энергияси, ёқилғи ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, йўловчи вагонлари паркини янгилаш, темир йўл вокзаллари фаолиятини янги замонавий талабларга мувофиқ амалга оширишни яхшилаш ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатишни та’минлаш зарурати билан изоҳланади.  

7 Январь 2025 1252

Deutsche Bank ва Rabobankни картел келишувида айблаш

“Европа Иттифоқининг Монополияга қарши регулятори Deutsche Bank ва Rabobankни давлат облигациялари бозорида картел келишувида иштирок этишда айблади”,-деб ёзади Reuters. Кузатув органи маълумотларига кўра, ушбу икки банк 2005-2016-йилларда суверен, давлат томонидан таъминланган ва кафолатланган еврооблигациялар бўйича нархлар ва савдо стратегияларини мувофиқлаштирган. Еврокомиссия иккала банкка ҳам тегишли айблов далолатномасини юборди. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик учун регулятор компанияларни глобал айланмасининг 10 фоизигача миқдорда жаримага тортиши мумкин. Еврокомиссия якуний қарор қабул қилгунга қадар банклар ёпиқ эшитувларда ва ёзма шаклда ўзларини ҳимоя қилишлари мумкин. Сўнгги йилларда Еврокомиссия ўнлаб банкларни назорат индексларини сохталаштирганлиги ва картелларда иштирок этганлиги учун миллионлаб евро миқдорида жаримага тортди.

26 Декабрь 2024 974

PayPal, Google Pay ва Apple Payни Ўзбекистонга олиб келиш

Ўзбекистонда PayPal, Google Pay, Apple Pay ва бошқа тўлов хизматларини ишга тушириш режалаштирилган. Республика Марказий банкига жорий йил охиригача мазкур компаниялар билан музокаралар олиб бориш ва уларнинг Ўзбекистон тўлов тизимлари билан интеграциялашувини йўлга қўйиш топширилди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 18-сентябрдаги “Мамлакат туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.                                                                                                                                              Қарорга кўра, 2024-йил охиригача сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва самарали бизнес жараёнларини шакллантириш мақсадида Марказий банк Рақамли технологиялар вазирлиги ва Туризм қўмитаси билан биргаликда PayPal, Alipay, UniPay, Apple Pay ва Google Pay халқаро тўлов компаниялари билан музокаралар олиб бориши ва уларни Ўзбекистондаги тўлов тизимлари ва банк хизматлари билан интеграциялашувини йўлга қўйиши лозим.

26 Декабрь 2024 6545
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech