Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Ўрганиш ишлари Сайхунобод ва Бўйовут туманлари ҳамда Ширин шаҳрида давом эттирилди

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ишчи гуруҳи томонидан Сирдарё вилоятининг Сайхунобод ва Бўйовут туманлари ҳамда Ширин шаҳрида жойига чиққан ҳолда ўрганишлар олиб борилди.Ҳудудларда ишчи гуруҳ штаблари фаолияти, хатлов жараёни ва ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда тадбиркорлик фаолияти ўрганилди.Ўрганишлар давомида бизнесини кенгайтириш учун қўшимча ёрдамга муҳтож 6 та тадбиркор аниқланиб, уларга зарур кўмак кўрсатилса, 100 та янги иш ўрни яратиш имконияти мавжудлиги аниқланди. Мазкур масала бўйича тегишли туман ва шаҳар ҳокимликларига маълумотлар тақдим этилиб, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича ҳамкорликда амалий ишлар олиб борилмоқда.

16 Сентябрь 2026 5838

Сирдарё вилояти Ховос туманида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ўрганишлар олиб борилди

Давлатимиз раҳбарининг камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш бўйича топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, Марказ директори О.Жумаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятининг Ховос тумани "Истиқлол" маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди.Ўрганишлар давомида эҳтиёжманд оилаларнинг молиявий кўмакка бўлган эҳтиёжлари, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш имкониятлари таҳлил қилинди. Шунингдек, кўмак ажратиш жараёнларини рақамлаштириш ва тезлаштириш, идоралараро электрон маълумот алмашинувини кенгайтириш ҳамда эҳтиёжманд оилалар учун қулай кредит шартларини жорий этиш бўйича тавсиялар берилди. Асосий эътибор молиявий ёрдамни доимий бандлик, оилавий тадбиркорлик ва барқарор даромад манбаига айлантиришга қаратилди.  

15 Сентябрь 2026 4652

Офис техникаси учун оқ қоғоз бозорининг давлат харидлари, маҳаллий ишлаб чиқариш, импорт ва экспорт кўрсаткичлари таҳлил қилинди

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Офис техникаси учун оқ қоғоз бозорининг давлат харидлари, маҳаллий ишлаб чиқариш, импорт ва экспорт кўрсаткичлари таҳлил қилинди. Давлат харидлари2025 йилда давлат харидлари орқали А4 форматдаги оқ қоғоз бўйича 25 248 та битим амалга оширилиб, шартномаларнинг умумий қиймати 16,7 млрд сўмни ташкил этган. Харидларда 1 398 та сотувчи иштирок этган, энг йирик 3 та сотувчининг улуши эса 19 фоизга тенг бўлган. Маҳаллий ишлаб чиқариш ва импортА4 форматдаги оқ қоғоз бўйича маҳаллий ишлаб чиқаришнинг тўйинганлик даражаси 0,1 фоиз, А3 форматда эса 0 фоизни ташкил этган.Яъни, ички бозордаги талаб асосан импорт ҳисобига қопланмоқда. 2025 йилда А4 форматдаги оқ қоғоз импорти 26,5 минг тоннани, қиймат жиҳатидан эса 27 млн АҚШ долларини ташкил этган. А3 форматда эса 1 минг тонна маҳсулот 1,1 млн АҚШ доллари қийматида импорт қилинган.Импорт географиясида асосий улуш Россия ҳиссасига тўғри келади: А4 форматда — 85 фоиз, А3 форматда — 83 фоиз. Таҳлил натижасиКўрсаткичлар офис қоғози бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳиятининг чекланганлиги ва импортга юқори даражада боғлиқлик мавжудлигини кўрсатмоқда.Бу кўрсаткичлар бозорда маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, импорт манбаларини диверсификация қилиш ва рақобат муҳитини янада кучайтириш масалаларини долзарб эканини кўрсатмоқда.

11 Сентябрь 2026 6443
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech