Марказ директори О. Жумаев бошчилигида ишчи гуруҳ жойларга чиққан ҳолда ўрганиш ишларини олиб бормоқда
27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни
I-панель муҳокамасида халқаро ва миллий экспертлар маърузалари билан иштирок этди
Халқаро конференция доирасида
Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамкорлигида “Глобал ноаниқлик шароитида барқарор иқтисодий ўсиш драйвери сифатида рақобат сиёсати чоралари” мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади.Мазкур халқаро конференцияда Германия, Туркия, Грузия ва Озарбайжон давлатларининг рақобат органлари вакиллари, шунингдек, БМТнинг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (UNCTAD), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Прогрессив ислоҳотлар маркази, Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси (UZEX), Халқаро валюта жамғармаси ҳамда бошқа қатор халқаро ва миллий ташкилотларнинг раҳбарлари, масъул ходимлари ва етакчи профессор-экспертлари иштирок этмоқда.Конференцияни:- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Э. Гадоев,- Рақобат қўмитаси раиси Ҳ. Турахужаев,- Халқаро ҳамкорлик бўйича German Sparkassenstiftung ташкилоти, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобат бўлими бошлиғи Лия Граубергер кириш сўзлари билан очиб бердилар.Улар ўз нутқларида замонавий иқтисодий шароитда рақобат сиёсатининг аҳамияти, бозорлар самарадорлигини ошириш ва истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалаларига тўхталиб ўтдилар. Конференция доирасида рақобат сиёсати глобал ноаниқлик шароитида, жумладан инфляция босими, таъминот занжирларидаги узилишлар, рақамли трансформация ва геосиёсий парчаланиш даврида бозор барқарорлигини қандай мустаҳкамланиши, самарадорлик ва инновацияларни қўллаб-қувватлаши, истеъмолчиларни ҳимоя қилиши ҳамда барқарор иқтисодий ўсишга ҳисса қўшиши масалалари кўриб чиқилмоқда.
Ҳокимлар ҳар бир туманда қайси тармоқни қандай ривожлантириш, қайси инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали энг юқори самарадорликка эришиш мумкинлигини аниқ ҳисоб-китоблар асосида белгилаши зарурлиги қайд этилди. Бунинг учун иқтисодиётнинг 12 та тармоғига 14 та «ақл маркази», шунингдек, 37 та соҳавий илмий-тадқиқот институти ва олий таълим муассасаси номма-ном бириктирилди. Жумладан, қурилиш материаллари тармоғи бўйича «ақл маркази» сифатида Макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари маркази, Материалшунослик институти ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш университети бириктирилди. Ушбу муассасалар янги турдаги қурилиш материалларига бўлган талабни, мазкур талабни қондириш учун қайси туманда қандай инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадга мувофиқлигини, қандай технологиялардан фойдаланиш ва қайси йўналишларда кадрлар тайёрлаш зарурлигини таҳлил қилади. Барча тармоқ раҳбарларига «ақл марказлари», соҳавий илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда мазкур ёндашув асосида ҳар бир туманнинг имкониятларини чуқур таҳлил қилиш ҳамда ялпи ҳудудий маҳсулот ўсишига катта туртки берадиган инвестиция лойиҳалари пакетини тайёрлаш топширилди. Facebook|Instagram|X
Президент администрацияси раҳбари Қозоғистон президентига президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказган. «Қозоғистон биз учун шунчаки қўшни юрт эмас, балки яқин дўст, ишончли стратегик ҳамкор ва иттифоқчидир. Қосим-Жўмарт Кемелевичга илиқ қабул ва мамлакатларимиз ўртасидаги қардошлик-биродарлик ришталарини янада мустаҳкамлаш борасидаги қатъий интилишлари учун чуқур миннатдорлик изҳор қиламан», дея пост қолдирди Саида Мирзиёева. https://kun.uz/kr/27302107 |Telegram |Facebook|Instagram|