Эконометрик таҳлилларни такомиллаштиришда янги ҳамкорлик
Сиғими 300 литрдан ортиқ бўлган резервуарлар бозори таҳлил қилинди
O‘zbekiston Birinchi xonimining ijtimoiy tarmoqlarda rasmiy sahifalari va Telegram kanali ochildi
Осма қулфлар бозори таҳлил қилинди
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан капельницалар бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.Таҳлил натижаларига кўра:Импорт ҳолати: 2024 йилда 12 та корхона томонидан 12 та давлатдан жами 7,7 млн АҚШ долларлик (115 млн тонна) капельницалар импорт қилинган.Импортнинг асосий қисми: Энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 57% тўғри келган.Хитой — 97%Германия — 2%Бошқа давлатлар — 1%Экспорт ҳолати: 2024 йилда капельницалар экспорти амалга оширилмаган.Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 5 та корхона томонидан жами 48 млрд сўмлик (18,5 млн тонна) капельницалар ишлаб чиқарилган.Тўйинганлик даражаси: Ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 14% ни ташкил этган. Эслатиб ўтамиз, ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.Хулоса: Капельницалар бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улуши жуда паст бўлиб, бозор импортга юқори даражада боғлиқ. Шу билан бирга, ички талаб юқори бўлиб қолмоқда, бу эса ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун катта имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.|Telegram |facebook|instagram|
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Қўмита ва унинг ҳудудий органлари Юридик хизмат ходимлари учун “Ҳуқуқни қўллаш амалиёти” бўйича малака ошириш ўқув курси ташкил этилди. Ўқув курс доирасида иштирокчиларга товар ва молия бозорларини таҳлил қилиш, устун мавқе ва устун музокара кучи мезонлари, бозорга кириш тўсиқлари, бозор улушларини аниқлаш, монополияга қарши тартибга солиш амалиёти, картель келишувлар ва инсофсиз рақобат ҳолатлари, давлат харидлари ҳамда биржа савдоларидаги рақобат талаблари, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бўйича батафсил тушунчалар берилди. Машғулотлар соҳада катта амалий тажрибага эга мутахассислар томонидан олиб борилди. Ўқув курси якунида иштирокчиларга белгиланган тартибдаги махсус сертификатлар топширилди. Ўқув курси якунида Қўмита раиси ҳудудий органлар юридик хизмат ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказди. Суҳбат давомида мазкур ўқув курсларининг мутахассислар учун нақадар муҳим экани, шунингдек улар зиммасида турган вазифаларнинг юқори аҳамиятга эгалиги алоҳида таъкидланди. |Telegram |facebook|instagram|
#OAV_биз_ҳақимиздаРақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси, ишлаб чиқариш ҳажмлари, рақобат муҳити ҳолати ҳамда импорт географияси юзасидан таҳлил ишлари мунтазам оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилмоқда.Yangi O'zbekiston gazetasi Ички бозорда ким устун? Маҳаллий маҳсулот нега ортда қоляпти?Бугунги глобал рақобат шароитида ҳар бир давлат учун ички бозорни маҳаллий маҳсулотлар билан тўлдириш — стратегик вазифа ҳисобланади.Аммо рақамлар шундан далолат бермоқдаки, айрим товарлар сегментида Ўзбекистон бозори ҳали ҳам импортга жиддий боғлиқ ҳолатда қолмоқда.Бу ҳолат нимадан далолат беради? Имкониятлар қаерда? Муаммо нимада? Шу каби саволларга жавоб топиш мақсадида биз Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев билан суҳбатлашдик.Батафсил: Darakchi.uz Ички бозорда маҳаллий маҳсулотлар улуши пастлигича қолмоқдаҚатор товарлар бўйича импорт устунлиги сақланиб, янги ишлаб чиқариш имкониятлари очилмоқда.'Ички бозорда маҳаллий маҳсулотлар улуши пастлигича қолмоқда'ning rasmiРақобат қўмитаси ҳузуридаги тадқиқот маркази томонидан ўтказилган таҳлилларга кўра, қатор товар бозорларида маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси пастлигича қолмоқда.Батафсил: