Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Германия тажрибаси ва Ўзбекистонда рақобат сиёсатини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори О.Жумаев Германия Федерал картель идораси (Bundeskartellamt) вакили, доктор Феликс Энгельзинг билан учрашув ўтказди. Учрашувда устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларини тергов қилиш, рақамли бозорларда рақобатни таъминлаш, иқтисодий таҳлил усулларини амалиётга жорий этиш ҳамда рақобат органлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Томонлар халқаро тажриба алмашиш, мутахассислар салоҳиятини ошириш ва рақобат қонунчилигини қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш йўналишларида ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини таъкидладилар.

17 Июнь 2026 381

Сўнгги йилларда мамлакатимиз ҳудудлари ривожланишида туризм ва замонавий агросаноат ҳам драйвер йўналишга айланмоқда.

Хусусан, ўтган беш ойда юртимизга хорижий туристлар оқими 27 фоизга ўсиб, 5,5 миллионни ташкил этди. Умуман, Ўзбекистонда ҳар йили 15-20 миллион чет эллик сайёҳларни қабул қилиш ва уларга йилига камида 15 миллиард долларлик туризм хизматлари кўрсатиш салоҳияти бор. Президентимиз инвесторлар туризм дурдоналари бўлган Самарқанд, Бухоро ва Хива билан бир қаторда бошқа ҳудудларимизда ҳам сайёҳлик соҳасига фаол сармоя киритишига умид билдирди. Шу билан бирга, анъанавий қишлоқ хўжалигини илғор агробизнес тармоғига айлантириш бўйича ҳам дадил қадамлар ташланмоқда. Ҳозирги кунга келиб, Ўзбекистон дунёнинг 70 дан ортиқ давлатига йилига 3,5 миллиард долларлик мева-сабзавот экспорт қилиб, ўз брендига эга бўлди. “Бугунги анжуманда бизнинг 14 та ҳудуд раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда. Марҳамат, улар билан биргаликда вилоятларга бориб, яратилаётган имкониятлар билан бевосита танишинг. Бой тажрибангиз, технология ва сармоянгиз билан ўзаро манфаатли лойиҳаларда фаол иштирок этинг. Бу жараёнларда барча ҳокимлар сизларнинг ёнингизда туриб, яқиндан кўмак беради ва ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлайди”, – деди давлатимиз раҳбари. Facebook|Instagram|X

17 Июнь 2026 153

Президентимиз Осиё тараққиёт банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ташаббуси билан Марказий Осиё ва Кавказ инвестиция кенгашларининг минтақавий альянси ташкил этилаётганини ўз вақтида қабул қилинган қарор сифатида баҳолади.

Бозор қанчалик катта ва қоидалар қанчалик уйғун бўлса, минтақа давлатларига сармоялар оқими шунча кўпаяди. Шу маънода, бу муҳим ташаббус келгусида умумий инвестиция маконини яратиш йўлидаги дастлабки қадам бўлишига ишонч билдирилди. “Биз учун инвестиция бу фақатгина иқтисодий ресурс эмас, балки илғор технологиялар, замонавий билим ва тажрибалар, янги иш ўринлари ва давр билан ҳамнафас тараққиёт демакдир. Ҳар қандай буюк орзу ва ниятни ҳаётга тўла татбиқ этишда асосий ҳамкор, ҳеч шубҳасиз, эзгу ниятли инвесторлар, десак, муболаға бўлмайди. Шу боис, диёримизга катта ишонч ва ғоялар билан келаётган хорижий сармоядорларга Янги Ўзбекистоннинг эшиклари ҳамиша очиқ. Президент сифатида шахсан ўзим ва Ҳукуматимиз ёнингизда елкадош бўлишга доим тайёрмиз. Тошкент инвестиция руҳи барчангизни мамлакатимизга доим чорлаб туришига, умумий муваффақият рамзига айланишига ишонаман. Юртимизнинг гўзал табиати, бетакрор маданияти ва олижаноб халқимизнинг меҳмондўст қалби эса дўстлигимизни мустаҳкамлаш учун ўзига хос инвестиция бўлишига аминман”, – деди Президентимиз сўзининг якунида. Facebook|Instagram|X

17 Июнь 2026 86
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech