Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Тошкент давлат иқтисодиёт университети «Минтақавий иқтисодиёт» кафедраси профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда илмий-ўқув семинар ташкил этилди.

Мазкур семинар давомида рақобат муҳитини шакллантиришнинг назарий ва амалий жиҳатлари, шунингдек Марказ томонидан ишлаб чиқилган ҳудудий ва тармоқ кесимидаги таҳлилий индекслар юзасидан атрофлича илмий муҳокамалар олиб борилди. Хусусан, Ҳудудий рақобатбардошлик индекси, бозорларнинг тўйинганлик даражаси ҳамда рақобатни ривожлантириш индексларининг методологик асослари ва амалий қўлланилиши масалалари кўриб чиқилди. Семинарда рақобат соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган сўнгги ўзгаришлар, уларнинг амалиётдаги аҳамияти ҳамда устун мавқени баҳолаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлашга оид янги ёндашувлар атрофлича муҳокама қилинди. Ўқув семинари жонли илмий мулоқот руҳида ўтказилиб, профессор-ўқитувчилар томонидан билдирилган савол ва таклифлар юзасидан асосланган илмий жавоблар берилди. |Telegram |facebook|instagram|

25 Декабрь 2025 1162

Жорий йилнинг 23–24 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида Рақобат қўмитаси томонидан German Sparkassenstiftung ҳамда Германиянинг ҳамкорлик ташкилотлари билан ҳамкорликда “Сунъий интеллектни бошқариш: тартибга солиш ҳамда рақобатни таъминлаш бўйича Европа Иттифоқи қонунчилиги ва глобал стратегиялар” мавзусида халқаро семинар ташкил этилди.

Мазкур семинарда Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ходимлари фаол иштирок этиб, сунъий интеллектни тартибга солиш, рақобат сиёсати ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги илғор халқаро ёндашувлар билан яқиндан танишдилар. Семинарда Германия, Франция ва бошқа хорижий давлатларнинг етакчи экспертлари, шунингдек ҳалол рақобатни таъминлаш, инновацияларни жорий этишни қўллаб-қувватлаш ҳамда сунъий интеллектни самарали тартибга солиш тизимини шакллантириш учун масъул вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этди. Семинар якунида иштирокчилар ўртасида фикр-мулоҳазалар алмашилди ҳамда қатнашчиларга сертификатлар топширилди. |Telegram |facebook|instagram|

24 Декабрь 2025 787

Эътироф ва табрик Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раҳбарияти томонидан Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази “SCIENCE AND INNOVATION AWARDS – 2025” танловида “Йилнинг энг яхши тадқиқот маркази” сифатида эътироф этилгани муносабати билан Марказ жамоасини самимий муборакбод этди.

22 Декабрь 2025 1813
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech