Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Халқаро Вестминстер Университети ўртасидаги ҳамкорлик доирасида Қўмита ходимлари учун «Илмий тадқиқот методлари ва эконометрик таҳлил» мавзусида амалий семинар ташкил этилди.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан хўжалик юритувчи субъектлар ходимлари учун монополияга қарши комплаенсни ўқитиш бўйича уч кунлик ўқув курси ташкил етилди.
«Иқтисодиёт фанининг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги роли ва ҳиссаси» мавзусида илмий мулоқот — стратегик ҳамкорликнинг янги босқичи
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев хизмат сафари доирасида Франциянинг Тулуза шаҳрида бўлиб қайтди.
Учрашув давомида томонлар ўз ташкилотлари фаолияти, эришилган илмий натижалар ва келгуси йил учун устувор лойиҳалар ҳақида фикр алмашдилар. Ҳамкорликни кучайтириш мақсадида, иқтисодиёт ва рақобат соҳасида иқтиcодий таҳлилларга асосланган қўшма тадқиқот лойиҳалари, шунингдек, илмий билимларни кенг жамоатчиликка етказиш ва ўзаро қўллаб-қувватлаш механизмларини мустаҳкамлаш масалалари ҳам белгилаб олинди. Шунингдек, Тулуза Иқтисодиёт мактаби экспертлари билан ҳамкорликда ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархларига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва келгуси нарх тенденцияларини прогнозлаш бўйича эконометрик таҳлиллар олиб бориш юзасидан келишувга эришилди. Эконометрик таҳлиллар доирасида аҳолининг реал эҳтиёжлари, импортнинг чакана нархларга таъсири, валюта курси тебранишлари, глобал таъминот занжирларидаги ўзгаришлар ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти кутилмаларини инобатга олган ҳолда ички ва ташқи шокларни баҳолаш кўзда тутилган. Тулуза Иқтисодиёт мактаби иқтисодиёт ва давлат сиёсати соҳасида дунё миқёсидаги етакчи илмий-тадқиқот ва таълим марказларидан бири ҳисобланади. Ушбу олийгоҳ Франциянинг энг яхши университетлари TOП-3 талигига киради ва иқтисодий фанлар бўйича дунёдаги энг самарали илмий марказлар орасида 10 ўринни эгаллайди. |Telegram |facebook|instagram|
Мамлакат илмий ҳамжамияти учун энг нуфузли анъаналардан бирига айланган “Science and Innovation Awards – 2025” доирасида “Йилнинг энг яхши илмий тадқиқот институти” номинацияси бўйича ТОП-10 талик эълон қилинди. Ушбу рўйхатдан Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳам ўрин эгаллади. Бу — марказнинг олиб борган илмий изланишлари ва амалий натижалари юқори баҳоланганидан далолатдир. Марказ томонидан ишлаб чиқилган илмий ёндашувлар, бозор таҳлиллари, халқаро тажриба асосидаги методологиялар, шунингдек, илмий ҳамкорлик ва малака ошириш дастурлари марказнинг юртимиз илмий-маърифий маконидаги ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда. Марказ жамоасини ушбу ютуқ билан муборакбод этамиз!Илм-фан, инновация ва адолатли рақобат тамойилларини ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларингизга улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.|Telegram |facebook|instagram|
1992 йил 10 декабрь куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси – мамлакатимиз суверенитети ва миллий ўзлигимизнинг муқаддас рамзларидан биридир. Амалдаги қонунчиликка кўра, мадҳияга ҳурмат билан муносабатда бўлиш ҳар бир фуқаронинг ватанпарварлик бурчидир. Мадҳия янграган ҳар бир паллада юракларда Ватанга муҳаббат, садоқат ва фахр туйғуси янада кучаяди, ҳар биримиз ўзлигимизни, миллий бирдамлигимизни янада чуқурроқ ҳис этамиз. Ўзбекистон мадҳияси озод ва эзгу мақсадларни кўзлаган халқимизнинг улуғ садоси сифатида тинчлик, ҳамжиҳатлик ва тараққиёт руҳини дунёга таратаверсин! Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази|Telegram |facebook|instagram|