Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонаси раҳбар ва ходимлари учун “Монополияга қарши комплаенс” мавзусида икки кунлик амалий ўқув курси ташкил этилди.
Ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорлар, корхона ва ташкилотлар диққатига!
Таъзия
Илмий-амалий семинарлар давом этмоқда
Тошкент давлат иқтисодиёт университети Маркетинг кафедраси профессор-ўқитувчилари билан Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори, иқтисодиёт фанлари доктори О.С.Жумаев иштирокида илмий-амалий семинар ўтказилди. Семинарда Маркетинг кафедрасининг Марказ ҳузуридаги филиали фаолияти муҳокама қилинди. Шунингдек, Марказ тадқиқотчиларининг мустақил изланувчи сифатида кафедрага ҳужжат топшириши ва уларнинг кейинги илмий фаолияти юзасидан фикр алмашилди. Тадбир доирасида келгусидаги илмий тадқиқотларда Маркетинг кафедраси профессор-ўқитувчиларининг илмий ва амалий имкониятларидан фойдаланиш юзасидан ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. #Рақобат сиёсати #Иқтисодиёт университети
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Унда Қўмита раиси Ҳ.Турахужаев сўзга чиқиб, барча ходимларни байрам билан самимий табриклаб, эзгу тилаклар билдирди. Шундан сўнг соҳада ўзига юклатилган вазифаларни аъло даражада масъулият билан бажариб, фаолиятида юқори самарадорликка эришаётган бир гуруҳ Тадқиқотлар маркази фаол ходимлари, Қўмита раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланди. #Ватан учун, миллат учун, халқ учун! #Тадқиқотлар маркази
Илмий котиб, PhD Сардор Турсунхўжаев – “Корхоналарда рақобат разведкаси тизимларини ривожлантиришда инновацион рақамли технологияларнинг ўрни” мавзусидаги мақоласи "Яшил иқтисодиёт ва тараққиёт" журналида (2025 йил, август, №8-сон) чоп этилди.Тўлиқ мақолани ўқиш:https://zenodo.org/records/16750169 Тадқиқотчи Дилором Юсупова – “Рақамли платформаларда истеъмолчи хатти-ҳаракатини шакллантириш бўйича хорижий тажриба ва уни Ўзбекистон электрон тижоратини ривожлантиришда қўллаш имкониятлари” мавзусидаги илмий мақоласи «Science and Practice» журналида (2025 йил, август, №8-сон) чоп этилди.Тўлиқ мақолани ўқиш:https://sci-p.uz/index.php/aept/article/view/2951 Тадқиқотчи Мадаминжон Исроилов – “Тўқимачилик саноатида логистика ва таъминот занжирлари шаклланиш ҳолати таҳлили” мавзусидаги мақоласи “Илғор иқтисодиёт ва педагогик технологиялар” журналида (2025 йил, август, №8-сон) чоп этилди.Тўлиқ мақолани ўқиш:https://sci-p.uz/index.php/aept/article/view/2950/2753Ҳозирги кунда Сардор Турсунхўжаев иқтисод фанлари доктори (DSc), Дилором Юсупова ва Мадаминжон Исроиловлар иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd) илмий даражаларини олиш учун илмий изланишлар олиб бормоқдалар. Ушбу илмий тадқиқотлар мамлакатимизда соғлом рақобат муҳитини кучайтириш, рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш ва саноат тармоқларида самарадорликни оширишга хизмат қилмоқда. #Яшил иқтисодиёт ва тараққиёт #Science and Practice #Илғор иқтисодиёт ва педагогик технологиялар