Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

“Рақобат сиёсати ва стратегиялари” ўқув қўлланмаси нашр этилди

3 Март 2026 09:55 2229 Чоп этиш

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори и.ф.д О.Жумаев муаллифлигида “Рақобат сиёсати ва стратегиялари” номли ўқув қўлланма нашр этилди.

Мазкур “Рақобат сиёсати ва стратегиялари” ўқув қўлланмасида рақобат сиёсатининг назарий-методологик асослари ва амалий жиҳатлари тизимли равишда ёритилган бўлиб, унда рақобатнинг келиб чиқиши, шакллари ва тамойиллари, замонавий иқтисодиёт шароитидаги ўрни ва аҳамияти илмий таҳлил қилинган.

Шунингдек:
- рақобат концепциясининг мазмун-моҳияти;
- миллий қонунчилик талаблари асосида хўжалик юритувчи субъектлар ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи ва устун музокара кучини аниқлаш мезонлари;
- Майкл Портер модели ва бошқа замонавий ёндашувлар асосида рақобат муҳитини таҳлил қилиш усуллари;
- компанияларнинг халқаро бозорларга чиқиш механизмлари;
-  рақобатбардошликни таъминлашда давлатнинг ўрни ҳамда халқаро савдо ташкилотлари билан ҳамкорлик масалалари атрофлича ёритилган.

Рақобат сиёсати ва стратегиялари” ўқув қўлланмаси 70411201 — Marketing магистратура мутахассислиги талабалари, маркетинг соҳаси бўйича малака ошириш тингловчилари ҳамда рақобат сиёсати ва стратегик бошқарув масалаларига қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.

Рақобат сиёсати ва стратегиялари” ўқув қўлланмаси талабалар, тадқиқотчилар, иқтисодчилар ва рақобат сиёсати соҳасида фаолият юритувчи мутахассислар учун муҳим манба ҳисобланади.

#Raqobat_siyosati_va_strategiyalari 

|Telegram |facebook|instagram|

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech