Марказ ходимларининг малака оширишдаги ютуқлари
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ходимларининг илмий мақолалари нуфузли иқтисодий нашрларда эълон қилинди.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан реклама соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар учун “Реклама бозорининг фаолияти” мавзусида икки кунлик амалий ўқув семинар-тренинг ташкил этилди.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди.
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази салоҳиятли ва масъулиятли ходимларининг касбий ўсишини ҳар доим эътироф этади ва уларнинг кейинги фаолиятида ҳам юксак натижаларга эришишини тилаб қолади. Шу кунларда жамоамизда самарали фаолият олиб борган икки ҳамкасбимиз муҳим давлат ташкилотларида ўз меҳнат йўлини давом эттираётганини мамнуният билан маълум қиламиз. Қодиров Отабек Абдуходиевич – таҳлилий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимидаги фаолияти давомида марказнинг таҳлил йўналишини мустаҳкамлаш, долзарб иқтисодий тенденциялар бўйича ечим топиш ва марказ ички салоҳиятини оширишга ўзининг салоҳиятли ҳиссасини қўшди. У инсон сифатида ҳам, раҳбар сифатида ҳам самимий муносабати ва қатъиятли позицияси билан жамоада ҳурмат қозонган. Отабек Абдуходиевич эндиликда “Ўзбекистон товар-хомашё биржаси” АЖда бошқарма бошлиғи лавозимида ўз фаолиятини давом эттиради. Ҳамроев Жамшид Раҳимжанович – марказ бош илмий ходими сифатида илмий таҳлил, методологик ёндашув ва стратегик лойиҳаларда фаол иштирок этди. Унинг илмий салоҳияти, танқидий фикрлаши ва амалий тажрибаси марказимиздаги кўплаб ташаббуслар учун мустаҳкам асос бўлди. Жамшид Раҳимжанович эндиликда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Товар-хом ашё биржалари ва истеъмол бозорларида нархларни назорат қилиш бошқармасига бошқарма бошлиғи этиб тайинланди. Бизнингча, бу ўзгаришлар – фақат кадрлар ҳаракати эмас, балки марказимизнинг илмий ва амалий салоҳияти бошқа тузилмаларда ҳам эътироф этилаётганининг исботидир. Марказ жамоаси номидан Отабек Абдуходиевич ва Жамшид Раҳимжановичга янги меҳнат фаолиятларида улкан муваффақиятлар, тинимсиз илдамлаш ва юртимиз ривожи йўлида янада кенг имкониятларга эга бўлишларини тилаб қоламиз!
Шунингдек, Меморандум доирасида Рақобат қўмитаси Марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалар ходимлари учун асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари бўйича таҳлил ва прогнозлар ишлаб чиқишда эконометрик моделлардан фойдаланиш ҳамда хорижий тажрибалар асосида таҳлил методикалари юзасидан малака ошириш курсларини ташкил этиш ва биргаликда илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш назарда тутилган. Меморандум доирасидаги асосий йўналишлар:- Рақобат сиёсати ва рақамли иқтисодиёт соҳаларида қўшма тадқиқотлар;- WIUT талабалари учун амалиёт ва стажировкалар ташкил этиш;- Рақобат муҳитига оид фан дастурлари ва методикаларни такомиллаштириш;- Инсофсиз рақобат, монополияга қарши кураш мавзуларини қамраб олган мастер-класс ва семинарлар ўтказиш;- Инсон ресурсларини бошқариш, таълим ва амалиётни интеграциялашга қаратилган инновацион ёндашувлар;- Think tank фаолиятини йўлга қўйиш ва халқаро лойиҳаларда биргаликда иштирок этиш. Учрашув якунида Тадқиқотлар маркази директори Олимжон Жумаев ва WIUT ректори Комилжон Каримов ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзоладилар. Ушбу келишув рақобат сиёсати ва таълим соҳаларидаги стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. #Меморандум #WIUT
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Наманганда дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи ҳамда чакана савдоси билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар ходимлари учун амалий ўқув семинар-тренинг ташкил этилди. Ушбу тадбир Марказ томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган ўқув курслари тизимининг давоми сифатида ташкил қилинди. Тренинг доирасида иштирокчиларга:- “Рақобат тўғрисида”ги Қонун нормалари,- истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги талаблар,- “FAIR TECH” ахборот тизимида қайд этилаётган ҳуқуқбузарликлар,- лицензия талаблари ва уларни тўғри қўллаш,- референт нарх шакллантириш тизими,- “Реклама тўғрисида”ги Қонун доирасидаги чекловларбўйича амалий билим ва кўникмалар берилди. Ўқув курси Қўмита ва Марказнинг етакчи экспертлари ҳамда соҳанинг тажрибали мутахассислари томонидан ўтказилди. Рақобат сиёсатини жойларда самарали татбиқ этиш, соҳа вакилларининг ҳуқуқий билим ва малакасини ошириш мақсадида бундай ўқув курслари Республика ҳудудларида ҳам тизимли равишда ташкил этилмоқда. Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди #Тадқиқотлари маркази #Наманган #Тренинг #Фармацевтика