Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган "Ватан учун, миллат учун, халқ учун!" шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Унда Қўмита раиси Ҳ.Турахужаев сўзга чиқиб, барча ходимларни байрам билан самимий табриклаб, эзгу тилаклар билдирди. Шундан сўнг соҳада ўзига юклатилган вазифаларни аъло даражада масъулият билан бажариб, фаолиятида юқори самарадорликка эришаётган бир гуруҳ Тадқиқотлар маркази фаол ходимлари, Қўмита раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланди. #Ватан учун, миллат учун, халқ учун! #Тадқиқотлар маркази
Илмий котиб, PhD Сардор Турсунхўжаев – “Корхоналарда рақобат разведкаси тизимларини ривожлантиришда инновацион рақамли технологияларнинг ўрни” мавзусидаги мақоласи "Яшил иқтисодиёт ва тараққиёт" журналида (2025 йил, август, №8-сон) чоп этилди.Тўлиқ мақолани ўқиш:https://zenodo.org/records/16750169 Тадқиқотчи Дилором Юсупова – “Рақамли платформаларда истеъмолчи хатти-ҳаракатини шакллантириш бўйича хорижий тажриба ва уни Ўзбекистон электрон тижоратини ривожлантиришда қўллаш имкониятлари” мавзусидаги илмий мақоласи «Science and Practice» журналида (2025 йил, август, №8-сон) чоп этилди.Тўлиқ мақолани ўқиш:https://sci-p.uz/index.php/aept/article/view/2951 Тадқиқотчи Мадаминжон Исроилов – “Тўқимачилик саноатида логистика ва таъминот занжирлари шаклланиш ҳолати таҳлили” мавзусидаги мақоласи “Илғор иқтисодиёт ва педагогик технологиялар” журналида (2025 йил, август, №8-сон) чоп этилди.Тўлиқ мақолани ўқиш:https://sci-p.uz/index.php/aept/article/view/2950/2753Ҳозирги кунда Сардор Турсунхўжаев иқтисод фанлари доктори (DSc), Дилором Юсупова ва Мадаминжон Исроиловлар иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd) илмий даражаларини олиш учун илмий изланишлар олиб бормоқдалар. Ушбу илмий тадқиқотлар мамлакатимизда соғлом рақобат муҳитини кучайтириш, рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш ва саноат тармоқларида самарадорликни оширишга хизмат қилмоқда. #Яшил иқтисодиёт ва тараққиёт #Science and Practice #Илғор иқтисодиёт ва педагогик технологиялар
Тадбир давомида реклама соҳасида қўлланиладиган этика ва ҳуқуқий меъёрлар, ташқи реклама объектларини ўрнатиш ва паспортлаштириш тартиби, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда реклама қилиш бўйича замонавий трендлар ва усуллар, “Ташқи реклама” рақамли мониторинг тизимини жорий этишнинг мақсад ва принциплари, шунингдек, рекламада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари кенг ёритилди. Тренинг иштирокчилари реклама фаолиятини юритишда лицензия ва рухсат тартиб-таомиллари, ҳуқуқий нормалар ҳамда амалий назорат механизмлари бўйича батафсил маълумотларга эга бўлдилар. Мазкур курс рекламачилар, ОАВ вакиллари ва соҳага қизиқувчи мутахассисларнинг ҳуқуқий билим ва малакасини оширишга, шунингдек, реклама бозорида ҳалол рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади. Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди #Рақобат #Cеминар-тренинг #Реклама