Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Франциянинг Тулуза Иқтисодиёт мактаби ўртасида икки томонлама муҳим учрашув бўлиб ўтди.

12 Декабрь 2025 13:00 1170 Чоп этиш

Учрашув давомида томонлар ўз ташкилотлари фаолияти, эришилган илмий натижалар ва келгуси йил учун устувор лойиҳалар ҳақида фикр алмашдилар. Ҳамкорликни кучайтириш мақсадида, иқтисодиёт ва рақобат соҳасида иқтиcодий таҳлилларга асосланган қўшма тадқиқот лойиҳалари, шунингдек, илмий билимларни кенг жамоатчиликка етказиш ва ўзаро қўллаб-қувватлаш механизмларини мустаҳкамлаш масалалари ҳам белгилаб олинди.

Шунингдек, Тулуза Иқтисодиёт мактаби экспертлари билан ҳамкорликда ижтимоий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари нархларига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва келгуси нарх тенденцияларини прогнозлаш бўйича эконометрик таҳлиллар олиб бориш юзасидан келишувга эришилди. Эконометрик таҳлиллар доирасида аҳолининг реал эҳтиёжлари, импортнинг чакана нархларга таъсири, валюта курси тебранишлари, глобал таъминот занжирларидаги ўзгаришлар ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти кутилмаларини инобатга олган ҳолда ички ва ташқи шокларни баҳолаш кўзда тутилган.

Тулуза Иқтисодиёт мактаби иқтисодиёт ва давлат сиёсати соҳасида дунё миқёсидаги етакчи илмий-тадқиқот ва таълим марказларидан бири ҳисобланади. Ушбу олийгоҳ Франциянинг энг яхши университетлари TOП-3 талигига киради ва иқтисодий фанлар бўйича дунёдаги энг самарали илмий марказлар орасида 10 ўринни эгаллайди.

|Telegram |facebook|instagram|

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech