Марказ мутахассислари томонидан гуруч бозори таҳлил қилинди
Стоматологик пломбалар бозори таҳлил қилинди
Марказ мутахассислари томонидан темир йўл соҳаси таҳлил қилинди
Пойабзалларнинг қуйи қисми (подошва) бозори таҳлил қилинди
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамда Олий таълим муассасалари ходимлари учун монополияга қарши комплаенс бўйича 3 кунлик ўқув курси ташкил этилди.Ўқув курси доирасида иштирокчиларга рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг мазмун-моҳияти, унинг иқтисодиётдаги аҳамияти, устун мавқе, монополия ва табиий монополия тушунчалари, инсофсиз рақобат ҳолатлари, картель келишувлари, давлат харидлари ва биржа савдоларидаги талаблар, шунингдек, монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг самарадорлигини баҳолаш масалалари бўйича батафсил тушунчалар берилди.Машғулотлар соҳада юқори малака ва амалий тажрибага эга бўлган мутахассислар томонидан олиб борилди.Ўқув курси якунида иштирокчиларга белгиланган тартибдаги махсус сертификатлар топширилди.Мазкур ўқув курси давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини самарали жорий этиш, рақобат муҳитини таъминлаш ҳамда қонунчиликка риоя этиш маданиятини шакллантиришга қаратилган.|Telegram |facebook|instagram|
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан термослар ва комплектланган вакуум идишлар бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди. Таҳлил натижаларига кўра:Импорт ҳолати: 2024 йилда 438 та корхона томонидан 29 та давлатдан жами 3,1 млн АҚШ долларлик (3,8 минг тн) термослар ва комплектланган вакуум идишлар импорт қилинган.Импортнинг асосий қисми: Энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 52% тўғри келган.Хитой — 94%Бошқа давлатлар — 6% Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 1 та корхона томонидан жами 5,6 млрд сўмлик (121 тн) термослар ва комплектланган вакуум идишлар ишлаб чиқарилган. Тўйинганлик даражаси: Ҳисоб-китобларга кўра, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 3,1% ни ташкил этган. Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади. Хулоса: Термослар ва комплектланган вакуум идишлар бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улуши паст бўлиб, бозорда рақобат муҳити ривожланмаган. Шу билан бирга, ички бозорда ушбу маҳсулотга бўлган талаб юқори бўлиб қолмоқда, бу эса ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини кўрсатади. |Telegram |facebook|instagram|
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан резина ва пластмассалар учун таркибий пластификаторлар бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.Таҳлил натижаларига кўра:Импорт ҳолати: 2024 йилда 129 та корхона томонидан 17 та давлатдан жами 20,5 млн АҚШ долларлик (8,5 минг тн) резина ва пластмассалар учун таркибий пластификаторлар импорт қилинган.Импортнинг асосий қисми: Энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 50% тўғри келган.Туркия — 53%Хитой — 26%Россия — 9%Бошқа давлатлар — 12%Экспорт ҳолати: 2024 йилда 6 та корхона томонидан 4 та давлатга жами 304 минг АҚШ долларлик (578 тн) резина ва пластмассалар учун таркибий пластификаторлар экспорт қилинган. Экспортнинг асосий қисми Туркия (53%) ҳиссасига тўғри келган.Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 8 та корхона томонидан жами 35 млрд сўмлик (1,8 минг тн) резина ва пластмассалар учун таркибий пластификаторлар ишлаб чиқарилган.Тўйинганлик даражаси: Ҳисоб-китобларга кўра, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 18,6% ни ташкил этган. Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.Хулоса: Резина ва пластмассалар учун таркибий пластификаторлар бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улуши паст бўлиб, бозорда рақобат муҳити етарлича ривожланмаган. Шу билан бирга, ички бозорда ушбу маҳсулотга бўлган талаб юқори бўлиб қолмоқда, бу эса ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини кўрсатади. |Telegram |facebook|instagram|