Инсон капитали, бозор таҳлили ва илмий ёндашув — натижалар ва истиқболлар
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ва BRICS Рақобат сиёсати Маркази билан ҳамкорликда ўтказилган халқаро конференция тафсилотларидан
Навбатдаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзоланди.
Халқаро конференцияни Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев кириш сўзи билан очиб берди.
Халқаро конференция Буюк Британия, Италия, Швейцария, Туркия, Россия, Хитой, Бразилия, Грузия, Миср, Ҳиндистон, Белорус ва Қозоғистон давлатларининг монополияга қарши давлат органлари , рақамли бозорларни тартибга солиш бўйича регуляторлар ва илмий-тадқиқот марказлари вакиллари, халқаро ташкилотларнинг етакчи экспертлари ва рақамли платформалар вакиллари иштирок этмоқда.
Меморандумнинг энг долзарб бандларидан бири — россиялик мутахассисларни Ўзбекистонга жалб этиш орқали Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун картелларни аниқлаш ва устун мавқе белгиланадиган ҳолатларни таҳлил қилиш бўйича махсус ўқув дастурларни ташкил этишдир. Бу ташаббус нафақат халқаро тажриба алмашинуви, балки Ўзбекистоннинг миллий рақобат сиёсатини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, ички бозорларнинг шаффофлиги ва рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш учун ҳам муҳим аҳамият касб этади. Учрашув якунида Тадқиқотлар маркази директори О.Жумаев ва Федерал антимонополия хизмати ўқув-методик маркази директори А.Миннахметов ҳамкорлик меморандумини имзоладилар. Ушбу келишув картелларга қарши курашиш, рақобат муҳитини яхшилаш ҳамда миллий ва халқаро тажрибани уйғунлаштиришда стратегик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши билан аҳамиятлидир. #Tadqiqotlar markazi #Federal antimonopoliya xizmati
Курс давомида монополияга қарши қонунчилик, инсофсиз рақобат турлари, картель келишувлари ва комплаенс тизимининг амалий аҳамияти юзасидан чуқур билимлар берилди. Ушбу ўқув курси нафақат ходимларнинг малакасини оширишга балки, соҳада адолатли рақобат муҳитини мустаҳкамлаш ва иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига ҳам хизмат қилади. Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди Рақобат сиёсатини амалиётга жорий этиш, соҳавий билимларни янгилаш ва малака оширишга қаратилган бундай курслар Марказ томонидан тизимли равишда ташкил этилмоқда.#Рақобат сиёсати #Монополияга қарши комплаенс #Ўқув курси