Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Зинапоялар ва нарвонлар бозори таҳлил қилинди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан зинапоялар ва нарвонлар бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.Таҳлил натижаларига кўра: Импорт ҳолати: 2024 йилда 103 та корхона томонидан 15 та давлатдан жами 1,4 млн АҚШ долларлик (494 тонна) зинапоялар ва нарвонлар импорт қилинган.Импортнинг асосий қисми: энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 56% тўғри келган. Туркия — 38%Россия — 27%Хитой — 27%Бошқа давлатлар — 8%Экспорт ҳолати: 2024 йилда 3 та корхона томонидан 3 та давлатга жами 4,9 минг АҚШ долларлик (1,1 тонна) зинапоялар ва нарвонлар экспорт қилинган.Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 8 та корхона томонидан жами 3,9 млрд сўмлик (111 тонна) зинапоялар ва нарвонлар ишлаб чиқарилган.Тўйинганлик даражаси: Ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 18% ни ташкил этган. Эслатиб ўтамиз, ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади. Хулоса: Зинапоялар ва нарвонлар бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улуши паст даражада шаклланган бўлиб, бозор тўлиқ тўйинмаган. Шу билан бирга, ички талабнинг юқорилиги мазкур маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувватларни кенгайтириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун имкониятлар мавжудлигини кўрсатади. |Telegram |Facebook|Instagram|

14 Май 2026 882

Батарея зарядловчи қурилмалар бозори таҳлил қилинди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан батарея зарядловчи қурилмалар бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.Таҳлил натижаларига кўра:Импорт ҳолати: 2024 йилда 608 та корхона томонидан 41 та давлатдан жами 11,6 млн АҚШ долларлик (3,1 млн тонна) батарея зарядловчи қурилмалар импорт қилинган.Импортнинг асосий қисми: энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 50% тўғри келган.Хитой — 98%Бошқа давлатлар — 2%Экспорт ҳолати: 2024 йилда 10 та корхона томонидан 10 та давлатга жами 44 минг АҚШ долларлик (1,1 минг тонна) батарея зарядловчи қурилмалар экспорт қилинган. Экспортнинг асосий қисми Чехия ҳиссасига тўғри келган.Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 6 та корхона томонидан жами 1,5 млрд сўмлик (3,5 минг тонна) батарея зарядловчи қурилмалар ишлаб чиқарилган.Тўйинганлик даражаси: Ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 0,1% ни ташкил этган. Эслатиб ўтамиз, ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.Хулоса: Батарея зарядловчи қурилмалар бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улуши жуда паст даражада шаклланган бўлиб, бозор тўлиқ тўйинмаган. Шу билан бирга, ички талаб юқори бўлиб, бу эса ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.|Telegram |Facebook|Instagram|

12 Май 2026 843

9 МАЙ — ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ

Инсон қалбидаги энг муқаддас туйғулардан бири — бу хотирадир. Хотира инсонни ўзлигини англашга, ўтмишдан сабоқ олишга, бугунги тинч ва осойишта ҳаётнинг қадрига етишга ундайди.Хотира ва қадрлаш куни — Ватан озодлиги, халқ тинчлиги ва келажак авлодлар бахти учун жон фидо қилган аждодларимиз жасоратини ёдга олиш, кексаларимиз, фахрийларимиз ва меҳнатда ибрат бўлган инсонларга эҳтиром кўрсатиш кунидир.Бугунги фаровон ҳаёт, осуда осмон ва тинч кунлар замирида мардлик, матонат, сабр ва фидойилик мужассам. Шу боис, ўтганларни хотирлаш, тирикларни қадрлаш ҳар биримиз учун нафақат анъана, балки муқаддас инсоний бурчдир.Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази халқимизни 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан самимий муборакбод этади! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз ҳамиша аҳил ва фаровон бўлсин! |Telegram |facebook|instagram|

9 Май 2026 809
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech