Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар ходимларини рақобат сиёсати бўйича ўқитиш ва малакасини оширишга қаратилган навбатдаги ўқув курси бўлиб ўтди.

Ўқув дастури давомида иштирокчилар иқтисодиётда рақобат муҳитини шакллантириш, монополияга қарши қонунчиликни тўғри қўллаш ва соҳага оид амалий кўникмаларни мустаҳкамлашга қаратилган билим ва кўникмаларга ега бўлдилар. Ушбу ўқув курси доирасида қуйидаги йўналишлар қамраб олинди:“Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва унинг мақсадлариУстун мавқе ва монополияни аниқлаш мезонлариМонополияга қарши комплаенс тизими ва уни жорий этиш тартибиИнсофсиз рақобат ҳолатлари ва уларга нисбатан ҳуқуқий чораларКартел ва вертикал келишувлар, савдолардаги тил бириктириш ҳолатлариДавлат харидлари ва тендер жараёнларида рақобат қоидалариРақамли платформаларда бозор ҳукмронлиги ва унинг таҳлилиБиржа савдоларида манипуляция ҳаракатлари ва назорат механизмлари Дарслар тегишли соҳада кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар — Қўмита раҳбарияти, бошқарма ва бўлим бошлиқлари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилди. Курс якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

27 Май 2025 1154

Марказ Маннҳеим Рақобат ва инновациялар маркази билан рақамли платформаларни тартибга солишни муҳокама қилди

Бугун Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Маннҳеим Рақобат ва инновациялар маркази директори, профессор Мартин Пайц билан онлайн учрашув ўтказилди. Мулоқот давомида томонлар рақамли платформаларни тартибга солишнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилдилар, шунингдек, ўзаро ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишларини белгилаб олдилар. Учрашув якунида Марказ ходимлари учун рақамли платформаларни тартибга солишнинг замонавий ёндашувларига бағишланган ўқув семинарларини ташкил етиш тўғрисида келишувга эришилди.

21 Май 2025 1615

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Жорий йилнинг 15 май куни Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилиши доирасидаги музокараларда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев иштирок этди. Йиғилиш доирасида Рақобат қўмитаси ҳамда Туркия Республикаси Савдо вазирлиги ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим қадам бўлиб, институционал алоқаларни мустаҳкамлаш ва истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро илғор тажрибаларни жорий этишга хизмат қилади.

16 Май 2025 1607
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech