Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази Россия Федерациясининг Федерал антимонополия хизмати ўқув-методик маркази билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади.

25 Сентябрь 2025 2828

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан турли вазирлик ва йирик корхоналар вакиллари учун “Монополияга қарши комплаенс ўқитиш” мавзусида амалий ўқув курси ташкил этилди.

22 Сентябрь 2025 1382

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Электромагнит мослашув маркази” давлат унитар корхонаси раҳбар ва ходимлари учун “Монополияга қарши комплаенс” мавзусида икки кунлик амалий ўқув курси ташкил этилди.

9 Сентябрь 2025 1833

Ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорлар, корхона ва ташкилотлар диққатига!

8 Сентябрь 2025 2043

Таъзия

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Қўмита ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори, Жумаев Олимжон Садуллоевичга оталари марҳум Жумаев Саъдулла Шамсиевичнинг вафоти муносабати билан унинг яқинлари ҳамда оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади. Жумаев Саъдулла Шамсиевич 1947 йили Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган, марҳум бутун умрини маърифат ва таълимга бағишлаб, Сурхондарё вилояти халқ таълими ходимлари малакасини ошириш институти профессори сифатида минглаб педагоглар камолотига муносиб ҳисса қўшган зиёли, жонкуяр ва фидойи инсон бўлган. Аллоҳ марҳумни ўз раҳматига олиб жойи жаннатда бўлсин, оила аъзолари ва яқинларига сабр берсин. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг тизим ташкилоти жамоаси

5 Сентябрь 2025 1725

Илмий-амалий семинарлар давом этмоқда

Бугун Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ташаббуси билан Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Минтақавий иқтисодиёт кафедраси профессор-ўқитувчилари ва докторантлари иштирокида навбатдаги илмий-амалий семинар ташкил этилди. Семинарда мамлакатимизнинг минтақавий иқтисодий ривожланиш жараёнлари, рақобат муҳитини шакллантириш ва бозор механизмларини такомиллаштиришда илмий ёндашувнинг аҳамияти тўғрисида фикр алмашилди. Профессор ва тадқиқотчилар томонидан рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги долзарб масалалар, шунингдек, минтақавий иқтисодий таҳлилда замонавий методлардан фойдаланиш имкониятлари муҳокама этилди. #Рақобат сиёсати  #Минтақавий иқтисодиёт #Семинар

4 Сентябрь 2025 1864

Илмий-амалий семинарлар давом етмоқда

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Маркетинг кафедраси профессор-ўқитувчилари билан Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори, иқтисодиёт фанлари доктори О.С.Жумаев иштирокида илмий-амалий семинар ўтказилди. Семинарда Маркетинг кафедрасининг Марказ ҳузуридаги филиали фаолияти муҳокама қилинди. Шунингдек, Марказ тадқиқотчиларининг мустақил изланувчи сифатида кафедрага ҳужжат топшириши ва уларнинг кейинги илмий фаолияти юзасидан фикр алмашилди. Тадбир доирасида келгусидаги илмий тадқиқотларда Маркетинг кафедраси профессор-ўқитувчиларининг илмий ва амалий имкониятларидан фойдаланиш юзасидан ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. #Рақобат сиёсати  #Иқтисодиёт университети

3 Сентябрь 2025 3648
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech