Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази барча Матбуот ва оммавий ахборот воситалари вакилларини касб байрами билан самимий муборакбод этади!Барчангизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, ижодий парвоз ва касбий фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!Касб байрамингиз муборак бўлсин!

27 Июнь 2026 5359

I-панель муҳокамасида халқаро ва миллий экспертлар маърузалари билан иштирок этди

Халқаро конференция доирасида “Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда рақобат сиёсатининг ўрни ва глобал ноаниқлик даврида самарали чоралар: илғор халқаро амалиётлар” мавзусидаги I-панель муҳокамасини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг Zero Bureaucracy лойиҳа офиси раҳбари Азиза Умарова модератор сифатида олиб борди.I-панель муҳокамасида қуйидаги халқаро ва миллий экспертлар маърузалари билан иштирок этди: - Коба Гвенетадзе — Халқаро Валюта Жамғармасининг Ўзбекистондаги доимий вакили;- Ираклий Леквинзаде —Грузия Рақобат ва истеъмолчилар агентлиги раҳбари;- Абдулла Азизов — Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори;- Пьер Хорна — Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Савдо ва тараққиёт бўйича Конференциянинг (UNCTAD) ҳуқуқий масалалар бўйича маъсул ходими (Онлайн);- Жамшид Хасанов — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги, шўъба мудири;- Хамидова Наргиза —Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт Дастурининг (UNDP) Инклюзив ўсиш йўналиши бўйича дастур таҳлилчиси;- Миршохид Асланов — Прогрессив ислоҳотлар маркази директори;- Ғолиб Ҳолжигитов — Ҳукумат билан алоқалар бўйича директор, Acwapower. Муҳокамалар давомида бозор иштирокчилари учун тенг шарт-шароитларни таъминлаш, инновациялар ва инклюзив иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, иқтисодий концентрацияларни назорат қилиш ҳамда ижтимоий ва иқтисодий мақсадлар ўртасида мувозанатни сақлаш масалалари кўриб чиқилди.

26 Июнь 2026 6077

Халқаро конференция доирасида

Халқаро конференция доирасида глобал ноаниқлик шароитида барқарор ва инклюзив узоқ муддатли иқтисодий ўсишни рағбатлантиришда адолатли рақобатнинг ўрни мавзусида асосий маърузалар қуйидаги халқаро ва миллий экспертлар томонидан тақдим этилди:Эльнур Багиров — Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Монополияга қарши курашиш ва истеъмол бозорини назорат қилиш агентлиги раиси;Марк Батайль — Германиянинг Монополияларни тартибга солиш комиссияси (Monopolkommission) Бош секретари;Билир Хакан — Туркия Рақобат органи вице-президенти;Фаррух Карабаев — Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари. Маърузалар давомида инфляция босими, таъминот занжирларидаги узилишлар, бозорнинг юқори даражада жамланиши, меҳнат унумдорлиги, инновациялар ва истеъмолчилар фаровонлигини таъминлашда адолатли рақобатнинг аҳамияти муҳокама қилинди. Шунингдек, глобал ноаниқлик шароитида барқарор ва инклюзив иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган халқаро тажрибалар ва амалий ёндашувлар юзасидан фикр алмашилди.Зеро Жаҳон банки ҳисоботларида ҳам «рақобат иқтисодий ўсишда катта аҳамиятга эгалиги ҳамда давлат иқтисодиётининг ажралмас қисми эканлиги» кўп бора таъкидланган. Юқоридагилар асосида, Ўзбекистонда рақобат сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар Жаҳон банки томонидан ҳам тан олиниб, эътироф этилган.

26 Июнь 2026 5737
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech