Қон ва дори қуйиш системалари (капельницалар) бозори таҳлил қилинди
“Ҳуқуқни қўллаш амалиёти” бўйича малака ошириш ўқув курси ташкил этилди
Таҳлил ишлари мунтазам оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилмоқда
Бизнес фаоллиги индексининг (БФИ) 2026 йил 1-чорак натижалари ҳамда 2026 йил 2-чорак кутилмалари баҳоланди
Бугунги кунда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ички бозорда барқарор нарх муҳитини шакллантириш ҳамда аҳолининг асосий истеъмол маҳсулотларига бўлган талабини қондириш масалалари муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу нуқтаи назардан, гуруч маҳсулотини етиштиришдан тортиб уни якуний истеъмолчига етказишгача бўлган жараёнлар таҳлил қилинди. Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан ўтказилган таҳлилларга кўра, мамлакатимизда гуруч маҳсулотига бўлган йиллик эҳтиёж тахминан 368 минг тоннани ташкил этади. Шу билан бирга, республикада етиштирилаётган гуруч ҳажми мавжуд талабни қоплаш имконини бермоқда. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, гуруч бозорида:- аҳолининг истеъмол эҳтиёжлари маҳаллий ишлаб чиқариш ҳисобидан қондирилмоқда- бозор маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси юқори- импорт ҳажми нисбатан кам улушни ташкил этмоқда Шунингдек, республикада етиштирилган шолининг асосий қисми Хоразм, Сирдарё, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Таҳлиллар давомида халқаро бозорлардаги гуруч нархлари ҳам ўрганилди. Маълумотларга кўра, дунёда гуруч нархлари давлатлар кесимида сезиларли фарқ қилмоқда. Айрим давлатларда энг паст нархлар кузатилса, Япония, АҚШ ва Канада каби мамлакатларда энг юқори нархлар шаклланган. Шу билан бирга, иқтисодий моделлар асосида ўтказилган ҳисоб-китоблар гуруч нархларида кескин ўсиш тенденцияси мавжуд эмаслигини кўрсатмоқда. Прогнозларга кўра, ташқи ва ички шоклар кузатилмаган тақдирда, яқин ойларда бозордаги нархлар барқарор сақланиши мумкин. - Ички бозорда гуруч маҳсулотига бўлган талаб қандай шаклланмоқда?- Импорт ва экспорт операциялари бозорга қандай таъсир кўрсатмоқда?- Гуруч етиштириш таннархига қайси омиллар таъсир қилмоқда? Ушбу саволларга жавоблар ва батафсил таҳлил билан сайтимиз орқали танишишингиз мумкин. Батафсил: https://www.ccprc.uz/uz/menu/21 |Telegram |facebook|instagram|
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан стоматологик пломбалар бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.Таҳлил натижаларига кўра:Импорт ҳолати: 2024 йилда 17 та корхона томонидан 16 та давлатдан жами 1,8 млн АҚШ долларлик (28 тн) стоматологик пломбалар импорт қилинган.Импортнинг асосий қисми: Энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 97% тўғри келган.Россия — 59%Жанубий Корея — 11%Бошқа давлатлар — 24%Экспорт ҳолати: 2024 йилда 1 та корхона томонидан 4 та давлатга жами 16 минг АҚШ долларлик (300 кг) стоматологик пломбалар экспорт қилинган.Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 2 та корхона томонидан жами 6,7 млрд сўмлик (24 тн) стоматологик пломбалар ишлаб чиқарилган.Тўйинганлик даражаси: Ҳисоб-китобларга кўра, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 45,9% ни ташкил этган. Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.Хулоса: Стоматологик пломбалар бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улуши паст бўлиб, бозорда рақобат муҳити ривожланмаган. Шу билан бирга, ички бозорда ушбу маҳсулотга бўлган талаб юқори бўлиб қолмоқда, бу эса ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.|Telegram |facebook|instagram|
Бугунги кунда дунёда темир йўл соҳасини либераллаштириш ва рақобат муҳитини кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар жадал суръатларда амалга оширилмоқда. Айниқса, темир йўл инфратузилмасига очиқ кириш (Open Access) механизмини жорий этиш орқали бир нечта операторларнинг бозорга киришига имконият яратилмоқда. Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Германия ва Италия тажрибаси шуни кўрсатадики, мазкур механизм:- хизматлар сифатини оширишга- тарифларни оптималлаштиришга- бозорда рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилмоқда.- Темир йўл инфратузилмасига очиқ кириш механизми қандай ишлайди?- У қайси мамлакатларда самарали натижа бермоқда?- Бу тажриба Ўзбекистон учун қандай имкониятлар яратади? Ушбу саволларга жавоблар ва батафсил таҳлил билан сайтимиз орқали танишишингиз мумкин. Батафсил: https://www.ccprc.uz/uz/menu/21 |Telegram |facebook|instagram|