"Мол гўшти бозори: нархлар, импорт ва келгуси ойлар прогнози" таҳлилий постидан
Мол гўшти импорти: нархлар ўсиши ва бозор тенденциялари
Лойиҳаларни самарали бошқаришга бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди
"Global Forum 2026: Шаҳарсозлик, архитектура, қурилиш ва муҳандислик — яшил иқтисодиётга ўтиш йўлида" мавзусида халқаро форум бўлиб ўтди
Ҳиндистон тажрибаси шуни кўрсатадики, фармацевтика саноатининг барқарор рақобатбардошлиги заводлар сони билан эмас, балки биоэквивалентлик, илмий-тадқиқот ва халқаро сертификатлашни ягона ишлаб чиқариш-экотизимига бирлаштириш билан таъминланади. "Ўзбекистон фармацевтика саноати: навбатдаги босқич — миқдордан сифатга" таҳлилий постидан
Бугун Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ходимлари учун German Sparkassenstiftung томонидан "Сунъий интеллект" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.Тадбир давомида иштирокчилар Ўзбекистон ва Европа тажрибаси мисолида сунъий интеллектни тартибга солишга оид ҳуқуқий ёндашувлар ва уни ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар билан танишдилар. Шунингдек, интерактив муҳокамалар орқали сунъий интеллектни иш жараёнларига жорий этиш имкониятлари, мавжуд тўсиқлар ва уларни бартараф этишнинг амалий ечимлари кўриб чиқилди.Семинар-тренинг Марказ ходимларининг рақамли компетенцияларини ошириш ва замонавий технологияларни иш жараёнларига самарали жорий этишга қаратилди.
Маҳаллий ишлаб чиқариш ва импортА4 форматдаги оқ қоғоз бўйича маҳаллий ишлаб чиқаришнинг тўйинганлик даражаси 0,1 фоиз, А3 форматда эса 0 фоизни ташкил этган.Яъни, ички бозордаги талаб асосан импорт ҳисобига қопланмоқда. "Офис техникаси учун оқ қоғоз бозори таҳлил қилинди" таҳлилий постидан