Сирдарё вилоятида иқтисодий ўсишнинг янги имкониятлари аниқланмоқда
Франция билан янги ҳамкорлик босқичи
Ишчи гуруҳининг ўрганиш ишлари "Боёвут", "Теракзор" ва "Шарқ ҳақиқати" маҳаллаларида давом этмоқда
Навбатдаги манзиллар
Навбатдаги ўрганишлар доирасида «Мустақиллик», «Бирлашган» ва «Алишер Навоий» маҳаллаларида ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти, тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари таҳлил қилинди.Хусусан, «Алишер Навоий» МФЙ ҳудудида жойлашган, ҳозирда фаолият юритмаётган 9 гектарлик «Agro Hamkor Tomorqa» МЧЖ объектида ўрганиш ишлари олиб борилиб, ундан самарали фойдаланиш ҳамда инвестиция салоҳиятини ишга солиш имкониятлари кўриб чиқилди. Шунингдек, мазкур маҳалладаги 16-мактаб ҳудудида 0,5 гектар ер майдонида соғломлаштириш марказини барпо этиш бўйича лойиҳани ишлаб чиқиш жараёни ҳам ўрганилди.
Бугун Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ишчи гуруҳининг навбатдаги ўрганиш ишлари Гулистон туманида амалга оширилмоқда. Ўрганишлар давомида «Azimut SSS» МЧЖдаги 1 гектарли замонавий иссиқхона фаолияти ҳамда уни ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилди. Шунингдек, «Guliston Polimer Industrial» МЧЖда полимер қувурлар ишлаб чиқариш жараёни ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш истиқболлари ўрганилди. Шу билан бирга, «Аҳиллик», «Ибрат», «Дўстлик» ва «Аҳмад Яссавий» маҳаллаларида тадбиркорлик, савдо ва хизматлар соҳасини ривожлантириш имкониятлари таҳлил қилинди.
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Польшанинг Силезия университети раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот давомида рақобат сиёсати, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тармоқларни тартибга солиш соҳаларида қўшма илмий тадқиқотлар, академик алмашинув ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниб, келгусидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича келишиб олнди. #Халқаро_ҳамкорлик