Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Соҳасидаги халқаро тажрибалар ўрганилмоқда

Жорий йилнинг 28 май куни Россия Федерацияси Монополияга қарши курашиш федерал хизматининг Қозон шаҳридаги Ўқув-услубий маркази томонидан рақобатни ривожлантириш масалаларига бағишланган халқаро тадбир ташкил этилди.Мазкур тадбирда Рақобат қўмитаси ҳамда Қўмита ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ходимлари иштирок этдилар.Тадбир доирасида рақобатни ривожлантириш соҳасидаги замонавий ёндашувлар ва илғор амалиётлар муҳокама қилиниб, 2030 йилгача бўлган давр учун рақобатни ривожлантириш тизимини такомиллаштириш юзасидан тажриба алмашилди. Шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг рақобат органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур халқаро тадбир Қўмита ва Тадқиқотлар маркази ходимларининг институционал салоҳияти, касбий билим ва кўникмаларини янада ошириш, халқаро ҳамкорлар билан тажриба алмашиш ҳамда истиқболдаги амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.|Telegram |Facebook|Instagram|

1 Июнь 2026 961

Глицерин маҳсулотлари бозори таҳлил қилинди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан глицерин маҳсулотлари бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.Таҳлил натижаларига кўра: Импорт ҳолати: 2024 йилда 59 та корхона томонидан 18 та давлатдан жами 1,6 млн АҚШ долларлик (1,7 минг тонна) глицерин маҳсулотлари импорт қилинган.Импортнинг асосий қисми: энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 70% тўғри келган.Малайзия — 58%Покистон — 24%Хитой — 10%Бошқа давлатлар — 8%Тўйинганлик даражаси: ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 0% ни ташкил этган. Эслатиб ўтамиз, ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади. Хулоса: глицерин маҳсулотлари бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улуши шаклланмаган бўлиб, бозор тўлиқ тўйинмаган. Шу билан бирга, ички талабнинг импорт ҳисобига қопланаётгани мазкур маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини йўлга қўйиш учун имкониятлар мавжудлигини кўрсатади. |Telegram |Facebook|Instagram|

21 Май 2026 1381

Тишлар учун гигиена воситалари бозори таҳлил қилинди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан тишлар учун гигиена воситалари бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.Таҳлил натижаларига кўра: Импорт ҳолати: 2024 йилда 63 та корхона томонидан 20 та давлатдан жами 1,5 млн АҚШ долларлик (161 тонна) тишлар учун гигиена воситалари импорт қилинган.Импортнинг асосий қисми: энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 52% тўғри келган.Россия — 48%Туркия — 21%Венгрия — 10%Бошқа давлатлар — 21%Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 2 та корхона томонидан жами 250 млн сўмлик (5 тонна) тишлар учун гигиена воситалари ишлаб чиқарилган.Тўйинганлик даражаси: ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 3% ни ташкил этган. Эслатиб ўтамиз, ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади. Хулоса: тишлар гигиенаси учун воситалари бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улуши паст даражада шаклланган бўлиб, бозор тўлиқ тўйинмаган. Шу билан бирга, ички талабнинг юқорилиги мазкур маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувватларни кенгайтириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун имкониятлар мавжудлигини кўрсатади. |Telegram |Facebook|Instagram|

20 Май 2026 1097
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech