Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

B-READY 2025: бизнесни бошлашдан бизнесни ривожлантиришгача

Жаҳон банкининг Business Ready 2025 баҳолаши Ўзбекистонда бизнесни бошлаш учун институционал шароитлар яхшиланаётганини кўрсатади. Бизнесни бошлаш, жойлаштириш, коммунал ва молиявий хизматлар ҳамда солиққа тортиш йўналишларидаги натижалар бунинг далилидир.Бироқ иқтисодий ривожланиш нуқтаи назаридан бизнес муҳитининг ҳақиқий сифати бизнесни бошлаш қулайлиги билан эмас, балки бозорда қиймат яратиш ва самарали рақобат қилиш имконияти билан белгиланади.Шу жиҳатдан, рақобат, низоларни ҳал этиш, халқаро савдо, шунингдек, бизнесни тугатиш ва тўловга қобилиятсизлик йўналишлари алоҳида аҳамият касб этади. Чунки самарали иқтисодиёт нафақат янги бизнесларнинг бозорга киришини таъминлайди, балки самарасиз фаолиятнинг бозорни тарк этиши ва ресурсларнинг янада самарали субъектларга йўналтирилишига ҳам имкон беради.

26 Август 2026 5895

Ўзбекистон фармацевтика саноати: навбатдаги босқич — миқдордан сифатга

Бугунги кунда республикамизда 300 дан ортиқ фармацевтика корхонаси фаолият юритмоқда, сўнгги йилларда соҳага 1,8 млрд доллардан ортиқ инвестиция йўналтирилди. Бироқ 2023 йилда маҳаллий ишлаб чиқариш ички бозор талабининг атиги 18 фоизини қоплагани муҳим бир саволни юзага чиқаради: ишлаб чиқариш салоҳиятини қандай қилиб реал рақобат устунлигига айлантириш мумкин?Ҳиндистон тажрибаси шуни кўрсатадики, фармацевтика саноатининг барқарор рақобатбардошлиги заводлар сони билан эмас, балки биоэквивалентлик, илмий-тадқиқот ва халқаро сертификатлашни ягона ишлаб чиқариш-экотизимига бирлаштириш билан таъминланади. Шу боис Ўзбекистон учун кейинги вазифа янги қувватларни кўпайтиришдан кўра, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро бозорга чиқишини тезлаштириш ва харажатларини камайтиришдан иборат бўлиши керак. Бунда рўйхатдан ўтказиш ва сертификатлаш тизимини такомиллаштириш, сифат инфратузилмасини кучайтириш ҳамда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришини кенгайтириш муҳим. Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, бундай ислоҳотлар 188 млн долларгача қўшимча хусусий инвестиция ва 20 мингтагача иш ўрни яратиши мумкин.Демак, фармацевтика соҳасининг кейинги босқичи корхоналар сонининг ўсиши билан эмас, балки халқаро стандартларга мос, юқори қўшилган қийматли ва жаҳон бозорида рақобатлаша оладиган маҳсулотлар улуши билан баҳоланиши лозим.

26 Август 2026 5271

Сирдарё вилоятида амалга оширилган ишлар натижалари муҳокама қилинди

Сирдарё вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилишида Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан вилоятда амалга оширилган ишлар натижалари кўриб чиқилди.Йиғилишда Марказ вакиллари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар тақдим этилиб, қўлланилган методология, лойиҳаларни молиялаштириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда уларни амалга ошириш учун таклиф ва хулосалар муҳокама қилинди.

25 Август 2026 5277
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech