Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Автоматик обуналар: истеъмолчининг танлов ҳуқуқи қандай ҳимоя қилинади?

Рақамли хизматлар ривожланиши билан автоматик янгиланадиган обуналар кундалик ҳаётимизда кенг қўлланилмоқда. Бундай хизматлар истеъмолчи учун қулайлик яратса-да, обунанинг автоматик янгиланиши ва маблағнинг қайта ечилиши билан боғлиқ ҳолатлар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратишни талаб этмоқда.Асосий масала шундаки, истеъмолчи хизматга осон обуна бўлгани каби, ундан осон ва тушунарли тарзда воз кечиш имкониятига ҳам эга бўлиши керак. Жаҳон амалиётида ҳам ушбу масалага нисбатан талаблар кучайтирилмоқда. АҚШда Amazon’га қарши иш якунида компания 2,5 млрд доллар тўлашга ва обуна тизимини ўзгартиришга мажбур бўлди. Буюк Британияда эса автоматик тўловлардан олдин истеъмолчини хабардор қилиш ва обунани осон бекор қилишга қаратилган талаблар жорий этилмоқда. Ўзбекистонда ҳам рақамли хизматлар бозори кенгайиб бораётган бир шароитда ушбу халқаро тажриба муҳим аҳамиятга эга.Батафсил:

4 Сентябрь 2026 5417

Молиявий фирибгарлик: истеъмолчилар учун тобора кучайиб бораётган хавф

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD)нинг истеъмолчиларни молиявий фирибгарликдан ҳимоя қилиш бўйича таҳлилига асосан, ушбу фирибгарлик тури дунё миқёсида тобора жиддий муаммога айланаётганини кўрсатмоқда. Сўровномада қатнашган давлатларнинг 69 фоизи 2024–2025 йилларда бундай ҳолатлар кўпайганини, ҳар 7 истеъмолчидан 1 нафари молиявий фирибгарлик қурбони бўлганини билдирган. Энг катта молиявий йўқотишларга сохта электрон хабарлар ва қўнғироқлар орқали алдаш, молиявий хизмат кўрсатувчи ташкилотлар номидан амалга ошириладиган сохта мурожаатлар, турли алдовли тўлов схемалари, банк карталари ҳамда мобил банк хизматлари билан боғлиқ фирибгарликлар сабаб бўлмоқда. Шу боис, OECD фирибгарликларни ягона таснифлаш тизими асосида гуруҳлаш ва улар бўйича маълумотларни мунтазам йиғишни муҳим восита сифатида илгари сурмоқда. Бу эса истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда фақат фирибгарлик содир бўлгандан кейин чоралар кўриш эмас, балки хавфни эрта аниқлаш, рақамли ва молиявий саводхонликни ошириш ҳамда истеъмолчилар учун қулай мурожаат платформаларини яратиш тобора муҳим аҳамият касб этаётганини кўрсатмоқда.

3 Сентябрь 2026 5235

"Лойиҳаларни бошқариш усуллари" мавзусида ўқув семинари ташкил этилди

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Германиянинг “German Sparkassenstiftung for International Cooperation” ташкилоти ҳамкорлигида Марказ ходимлари учун "Лойиҳаларни бошқариш усуллари" мавзусида ўқув-амалий семинар ташкил этилди. Peer-to-Peer Training форматида ўтказилган семинарда лойиҳаларни самарали режалаштириш, бошқариш ва амалга оширишнинг замонавий ёндашувлари муҳокама қилинди.Иштирокчилар Traditional, Agile ва Hybrid Project Management усулларининг асосий хусусиятларини ўрганиб, уларни турли лойиҳаларда қўллаш жиҳатларини муҳокама қилдилар. Семинар замонавий лойиҳа бошқаруви усулларини амалиётда қўллаш кўникмаларини ривожлантириш ҳамда ходимларнинг профессионал компетенцияларини оширишга хизмат қилди.

2 Сентябрь 2026 5621
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech