Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Тоғ-кон ва геология соҳаси ходимлари малакасини ошириш институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Жорий йилнинг 10 апрел куни Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда Тоғ-кон ва геология соҳаси ходимлари малакасини ошириш институти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Томонлар геология соҳаси мутахассисларининг малака ва билимларини чуқурлаштириш мақсадида давлат харидлари ва монополияга қарши қонунчилик соҳасида малака ошириш курсларини ташкил етиш бўйича салоҳиятли ҳамкорликни муҳокама қилдилар. Учрашув якунлари бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

10 Апрель 2025 977

Рақобат қўмитаси томонидан реклама қонунчилиги бузилишига йўл қўйган ахборот ресурсининг номи ўзгартирилиши таъминланди

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган мониторингларда ижтимоий тармоқлар орқали “Halolmevali ko'chatlar" номи остида мевали кўчатлар савдосини амалга оширувчи хизматлар тўғрисида реклама ахборотлари жойлаштирилганлиги аниқланди. Дастлабки ўрганишларда мевали кўчатлар савдоси тўғрисида маълумот берувчи ахборот ресурси орқали дарахт кўчатлари олиш ниятида бўлган фуқароларни чалғитиш мақсадида ўз ахборот ресурси номланишида асоссиз равишда “Halolmevali ko'chatlar" номидан фойдаланганлиги маълум бўлди. Маълумот учун: Дин ишлари бўйича қўмитанинг "Ҳалол" сертификати ёки "Ҳалол" ном одатда озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, ишлаб чиқариш, қадоқлаш, сақлаш ва ташиш жараёнларида қўлланилиши, турли реклама ва эълонларида аҳолини чалғитувчи "ҳалол" сўзини қўшиш билан мижозлар сонини кўпайтиришни мақсад қилингани бўйича ҳам умумий хулосаси мавжуд. Юқоридагиларга кўра, "Halolmevali ko'chatlar" ахборот ресурсини юритувчи шахсларга реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари ҳақида тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, нотўғри реклама берганлик учун ахборот ресурс эгаси маъмурий жавобгарликка тортилди. Натижада "Halolmevali ko'chatlar" платформаси номи ихтиёрий равишда бошқа номга ўзгартирилиши таъминланди. Қўмита томонидан ахборот ресурслари (ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда ва телеграм мессенжерида ташкил қилинган гуруҳ ва каналлар) орқали жойлаштирилган рекламаларнинг амалдаги реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари давом эттирилмоқда.

10 Апрель 2025 1000

Ўқув курсларининг навбатдаги дастури бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 09-10 апрель кунлари Қўмита ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар учун” навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди. Ўқув курсларида: “Tошкент шахар сув таъминоти” АЖ, "Узбекгеофизика" АЖ, "Veolia Energy Tashkent" МЧЖ ХК ташкилот ходимлари иштирок этди. Мазкур ўқув курслари доирасида, Нархларни тартибга солиш ва Давлат харидлари бўйича масъул ходимларига, декларация қилиш ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланиши тартиблари, рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича ҳамда шартномаларни тузиш, келишиш ва унинг талабларига риоя қилиниши бўйича тегишли мисоллар билан тушунтиришлар берилди. Ўқув курси якунида тингловчилар билан бирга , истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан билдирилган эътирозлар муаммоларни бартараф этиш бўйича фикр-мулоҳазалари ва таклифлари биргаликда муҳокама қилинди.

10 Апрель 2025 905
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech