Ўзбекистонда рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича илмий таҳлиллар фаоллашмоқда
QADRLI YURTDOSHLAR!
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори и.ф.д. О.Жумаев “Яшил иқтисодиёт шароитида маркетинг концепцияларини қўллаш” мавзусидаги халқаро конференцияда “Рақамли савдо платформаларини ривожлантиришда рақобат сиёсатининг роли” мавзусида маъруза қилди.
Инсон капитали, бозор таҳлили ва илмий ёндашув — натижалар ва истиқболлар
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори О.Жумаев ҳамда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро Федерал университети профессори П.Эдуардулар ўзаро тажриба алмашинуви, янги лойиҳалар ва улардан кутилаётган натижалар юзасидан маълумот бериб ўтишди. Батафсил "Toshkent" телеканалида.
Халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев Хитой Халқ Республикасининг Бозорни тартибга солиш давлат бошқармаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва баҳолаш маркази директори Лю Синхай ва «Марказий Осиё Финтех Ассоциацияси» ННТ раиси Отабек Насиров билан ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумларни имзоладилар.Ушбу ҳужжат томонлар ўртасида узоқ муддатли, самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, рақамли иқтисодиёт шароитида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобат сиёсатини ривожлантириш бўйича қўшма ташаббусларни амалга оширишга қаратилган. Ушбу ҳамкорлик Марказ ва Ассоциация ўртасидаги ишонч, очиқлик ва инновацион тараққиёт сари қўйилган муҳим қадам бўлди.#Xalqaro konferensiya #Raqobat siyosati
Қўмита раиси ўз кириш сўзида қуйдагиларга тўхталиб ўтди: рақамли бозорларни тартибга солиш соҳасида халқаро тажрибани ўрганиш ва замонавий механизмларни жорий этишнинг муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, рақамли платформалар бугунги кунда нафақат иқтисодиётда, балки жамият ҳаётида ҳам муҳим ўрин тутишини қайд этиб, уларни адолатли ва рақобатбардош муҳитда ривожлантириш учун ишончли ҳуқуқий асос зарурлигини алоҳида эътироф этди. Конференциянинг биринчи кунида: “Рақамли бозорларда рақобат ҳуқуқи: илғор тажрибалар”;“Рақамли бозорларда сунъий интеллектнинг рақобат ва бозор кучига таъсирининг аҳмияти”;“Рақамли бозорларда интеграцияни назорат қилиш - экотизимларни бирлаштириш ҳолати”мавзуларида панель сессиялари бўлиб ўтади. Халқаро анжуман Ўзбекистонда рақамли бозорларни тартибга солишнинг замонавий механизмларини жорий этиш ва рақобат сиёсатини янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.