21-OKTABR — O‘ZBEK TILIGA DAVLAT TILI MAQOMI BERILGAN KUN!
"Мол гўшти бозори: нархлар, импорт ва келгуси ойлар прогнози" таҳлилий постидан
Мол гўшти импорти: нархлар ўсиши ва бозор тенденциялари
Лойиҳаларни самарали бошқаришга бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди
Бугун Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори О.Жумаев Тошкент архитектура-қурилиш университети ташаббуси билан ташкил этилган "Global Forum 2026: Шаҳарсозлик, архитектура, қурилиш ва муҳандислик — яшил иқтисодиётга ўтиш йўлида" мавзусидаги халқаро форумнинг очилиш маросимида иштирок этди.Форум доирасида қурилиш соҳасини барқарор ривожлантириш, яшил технологияларни жорий этиш, ресурслардан самарали фойдаланиш ва тармоқнинг рақобатбардошлигини ошириш масалаларига эътибор қаратилди.Ушбу йўналишларда самарали ечимларни ишлаб чиқишда илмий-тадқиқот салоҳияти ва бозор таҳлилининг ўзаро уйғунлиги муҳим аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назардан, Марказ ва университет ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми қурилиш материаллари бозоридаги рақобат муҳитини ўрганиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиш учун муҳим имконият яратади.
Ҳиндистон тажрибаси шуни кўрсатадики, фармацевтика саноатининг барқарор рақобатбардошлиги заводлар сони билан эмас, балки биоэквивалентлик, илмий-тадқиқот ва халқаро сертификатлашни ягона ишлаб чиқариш-экотизимига бирлаштириш билан таъминланади. "Ўзбекистон фармацевтика саноати: навбатдаги босқич — миқдордан сифатга" таҳлилий постидан
Бугун Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ходимлари учун German Sparkassenstiftung томонидан "Сунъий интеллект" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.Тадбир давомида иштирокчилар Ўзбекистон ва Европа тажрибаси мисолида сунъий интеллектни тартибга солишга оид ҳуқуқий ёндашувлар ва уни ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар билан танишдилар. Шунингдек, интерактив муҳокамалар орқали сунъий интеллектни иш жараёнларига жорий этиш имкониятлари, мавжуд тўсиқлар ва уларни бартараф этишнинг амалий ечимлари кўриб чиқилди.Семинар-тренинг Марказ ходимларининг рақамли компетенцияларини ошириш ва замонавий технологияларни иш жараёнларига самарали жорий этишга қаратилди.