Германия тажрибаси ва Ўзбекистонда рақобат сиёсатини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди
Сўнгги йилларда мамлакатимиз ҳудудлари ривожланишида туризм ва замонавий агросаноат ҳам драйвер йўналишга айланмоқда.
Президентимиз Осиё тараққиёт банки ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ташаббуси билан Марказий Осиё ва Кавказ инвестиция кенгашларининг минтақавий альянси ташкил этилаётганини ўз вақтида қабул қилинган қарор сифатида баҳолади.
Президентимиз Ўзбекистонда халқаро клиринг компанияларнинг фаолиятига ҳам кенг имкониятлар очилишини таъкидлади.
Шу билан бирга, инвестицион медиация тизими ҳам ривожлантирилади. Бу борада Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Медиация тўғрисидаги Сингапур конвенциясига қўшилиш ниятида. Ушбу чоралар натижасида инвесторлар Ўзбекистоннинг ўзида кафолатланган халқаро ҳуқуқий ҳимояга эга бўлади. Президентимиз барчани бундай шарт-шароитлардан, шаклланаётган янги экотизим имкониятларидан унумли фойдаланишга чақирди.Facebook|Instagram|X
Шу боис, Янги Ўзбекистонда инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш йўлида тизимли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Ўтган йили ялпи ички маҳсулотимиз 7,7 фоизга ўсди, иқтисодиётга 43 миллиард доллар инвестиция жалб қилинди. Миллий валютамизнинг барқарорлиги таъминланиб, халқаро захираларимиз ҳажми 70 миллиард доллардан ортди. “Кўпчиликнинг йодида, биз тўрт йил аввал бўлиб ўтган илк форумда 2026 йил якунига келиб, Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулотини 100 миллиард долларга етказишни мақсад қилган эдик. Жадал суръатларда ўсиб бораётган иқтисодиётимиз бу йил 180 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда!”, – деди Президентимиз. Шу билан бирга, Ўзбекистон халқаро кредит рейтинги йил саин яхшиланиб бормоқда. Жорий йилда мамлакатимиз нуфузли “Иқтисодий эркинлик индекси”да 14 поғона юқорилаб, илк бор “иқтисодиёти мўътадил эркин” давлатлар қаторидан жой олди. Буларнинг барчаси Ўзбекистон иқтисодиёти янги суръат ва янги имкониятлар босқичига чиқаётганига ёрқин мисолдир. Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари форумда қатнашаётган давлат ва ҳукумат раҳбарлари, нуфузли халқаро молия институтлари, йирик компаниялар, жамғармалар, ва етакчи ишбилармонларни қутлади. Бу йилги форумда дунёнинг 100 та давлатидан 4 мингга яқин хорижий меҳмонлар қатнашмоқда. “Сизларнинг иштирокингиз халқаро миқёсда Янги Ўзбекистон тараққиётига бўлган ишонч тобора ортиб бораётганининг яна бир ифодасидир. Форум доирасида биргаликдаги ҳаракатларимиз катта марраларга эришиш учун мустаҳкам пойдевор бўлмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда юртимизга 150 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестиция жалб қилинган бўлса, шундан 123 миллиард доллари охирги беш йилга тўғри келмоқда. Биз Оъзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлган, тенг ҳуқуқли ва ўзаро фойдали шерикликка тайёр инвесторлар учун доимо очиқмиз”, – деди Президентимиз. Фурсатдан фойдаланиб, тадбирда иштирок этаётган Албания Президенти Байрам Бегай, Россия Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин, Беларус Бош вазири Александр Турчин, Озарбайжон Бош вазири Али Асадов, Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Адилбек Касималиев, Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзодага, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Янги тараққиёт банки, шунингдек, Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси, Осиё тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки, Европа инвестиция банки ҳамда хорижий банклар, компания ва ташкилотлар вакилларига миннатдорлик билдирилди. Facebook|Instagram|X