Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан ички бозорларда маҳаллий маҳсулотлар улушини ошириш ва рақобат муҳитини чуқур ўрганиш ишлари изчил давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарор ва ҳужжатларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ички бозорларнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражасини аниқлаш бўйича 90 та товар бозорида комплекс таҳлил ишлари амалга оширилди. Шу билан бирга, рақобат сиёсатини самарали амалга ошириш ва соҳада кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида Марказ томонидан ўқув курслари, семинар ва тренинглар мунтазам ташкил этилмоқда. Ушбу ишлар ички бозорда барқарор рақобат муҳитини яратиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилмоқда. |Telegram |facebook 

5 Ноябрь 2025 934

13–27 октябрь кунлари “Бир макон – бир йўл” ташаббуси доирасида Хитой Халқ Республикасининг Пекин ва Шенжень шаҳарларида рақобат қонунчилиги ва уни қўллаш амалиётига бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Рақобат қўмитаси ҳамда Қўмита ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази вакиллари шунингдек, Сербия, Миср, Озарбайжон, Покистон, Арманистон, Монголия, Қозоғистон, Кения, Мянма, Монтенегро, Индонезия ва Филиппин каби қатор мамлакатлардан ҳам иштирокчилар қатнашди. Бу эса халқаро ҳамкорлик доирасини янада кенгайтириш имконини яратди. Семинар доирасида иштирокчиларга товар ҳамда рақамли бозорларда рақобат муҳитини таҳлил қилиш, қонунчиликни самарали қўллаш воситалари бўйича Хитойнинг илғор тажрибалари тақдим этилди. Шунингдек, ушбу тадбир давомида Марказнинг бош илмий ходими Музаффаржон Тўйматов Хитойнинг “Тенcент” ва “Ҳанъс Ласер Течнологй Индустрй Гроуп” каби йирик технологик корпорацияларининг бизнес моделлари, рақобат стратегиялари ҳамда инновацион ечимлари билан яқиндан танишди. Telegram |facebook 

29 Октябрь 2025 1051

Ўзбекистонда рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича илмий таҳлиллар фаоллашмоқда

100 дан ортиқ бозор таҳлил қилинди, 20 дан зиёд халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилди – Ўзбекистонда янги илмий марказ ҳисобланган Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази соғлом рақобат сиёсатига хизмат қилмоқда.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 108-сонли фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги қарорига асосан ташкил этилган Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ўз фаолиятини фаол давом эттирмоқда.Марказ бугунги кунда мамлакатимизда рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида илғор халқаро тажрибалар ҳамда замонавий эконометрик моделлардан фойдаланган ҳолда чуқур таҳлиллар олиб бормоқда. Ушбу ёндашувлар таҳлилларнинг илмий асосланган ва самарали бўлишини таъминлайди. Марказ фаолияти нафақат рақамли маълумотларни йиғиш, балки иқтисодий салоҳиятни ошириш, импортга қарамликни камайтириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган стратегик қарорлар қабул қилишга хизмат қилади. Таҳлиллар натижалари мамлакатдаги айрим товар бозорларида маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси етарли эмаслигини кўрсатмоқда. Бу натижалар мунтазам равишда эълон қилиниб, истеъмолчиларнинг хабардорлигини ошириш билан бирга, ишлаб чиқарувчилар учун янги бозор имкониятларини яратиб беради. Ҳозирги кунга қадар Марказ томонидан 100 дан ортиқ маҳсулот тури бўйича бозор тўйинганлиги таҳлил қилинган. Бу маълумотлар ишлаб чиқарувчилар, инвесторлар ва тадбиркорлар учун ишончли манба сифатида хизмат қилади. Шунингдек, Марказ 20 дан зиёд маҳаллий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган ҳамда англашув меморандумларини имзолаган. Бу ҳамкорликлар тадқиқотларнинг халқаро мезонларга мувофиқлиги ва сифатини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

21 Октябрь 2025 1368
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech