БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан туриб, зиддиятлар тобора ортаётган, ўзаро ишонч эса йўқолиб бораётган ҳозирги дунёда Ўзбекистоннинг қатъий позицияси ҳақида сўзладим
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Навоий вилоятида янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятлари таҳлил қилинди
Потенциал иш ўринлари ва касблар барометри
Илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш имкониятлари ўрганилди
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Сирдарё вилоятида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш бўйича ўрганишлар олиб борилиб, ҳудуддаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш орқали қўшимча захира ва иш ўринлари яратиш имкониятлари таҳлил қилинди.Ўрганиш ишлари давомида давлат улушига эга тижорат банклари балансида қиймати 229,3 млрд сўм бўлган 67 та бино ва иншоотлар мавжудлиги маълум бўлди. Шунингдек, 4 та лойиҳани амалга ошириш орқали 2026 йилнинг ўзида қарийб 180 дан ортиқ янги иш ўрни яратиш имконияти мавжудлиги аниқланди.Таҳлил натижаларига кўра, мазкур имкониятларни самарали ишга солиш орқали ҳудудда янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш имкониятларини яратиш мумкин.
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “SamAvto” ташкилоти ходимлари учун монополияга қарши комплаенс бўйича онлайн семинар ташкил этилди.Семинарда Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни, рақобатнинг иқтисодиётга таъсири, картель келишувлари ва горизонтал картель келишувлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этишнинг аҳамияти кенг ўрганилди.Ўқув семинар якунида иштирокчиларга белгиланган тартибдаги махсус сертификатлар топширилди.
Давлатимиз раҳбарининг ПФ–193-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази масъул ходимлари томонидан Навоий вилоятида илмий ва амалий ўрганишлар олиб борилди. Таҳлилларга кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган 5 134 турдаги товарнинг 1 495 тури (29 фоизи) Навоий вилоятида ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Республикага импорт қилинаётган 9 049 турдаги маҳсулотнинг 1 955 тури вилоят бозорига кириб келмоқда. Вилоятда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг 55 фоизи жаҳон ўртача кўрсаткичидан юқори мураккаблик даражасига эга. Гарвард университетининг Иқтисодий мураккаблик индекси методологияси асосида 1 242 турдаги маҳсулот бўйича ишлаб чиқариш имкониятлари баҳоланиб, 300 дан ортиқ маҳсулот танланма асосида ўрганилди. Натижада 30 турдаги маҳсулот бўйича ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси белгиланган меъёрдан паст экани аниқланди.Ўрганишлар давомида Хатирчи туманидаги 50 дан ортиқ маҳаллада хатлов жараёнлари жойига чиқиб ўрганилди ва мавжуд муаммолар юзасидан тегишли тавсиялар берилди. шунингдек вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари учун ПФ–193-сон Фармон ижросига бағишланган тренинг машғулотлари ўтказилди.