Иқтисод фанлари доктори Жумаев Олимжон Садуллоевич “Science and Innovation” халқаро илмий журнали таҳрир ҳайъати аъзоси бўлди
“Тошкент метрополитени” ходимлари учун навбатдаги малака ошириш курси ташкил этилди
Бугун Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда "Science and Innovation" компанияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Рақамли трансформация ва адолатли рақобат сари қўйилган навбатдаги муҳим қадам
Меморандум доирасида тарафлар:⏺ Рақобат муҳитини таҳлил қилиш ва бозорга киришдаги тўсиқларни аниқлаш;⏺ Жамоатчилик назоратини ривожлантириш;⏺ Фуқаролик жамияти институтлари иштирокини кучайтириш;⏺ Таълимий семинарлар, тренинглар ва конференциялар ўтказиш;⏺ Аҳоли ўртасида истеъмолчилик маданиятини ошириш;⏺ Ҳуқуқий саводхонликни юксалтиришга қаратилган ахборот кампаниялари ташкил этиш;⏺ Халқаро ташкилотлар билан қўшма лойиҳалар амалга ошириш каби йўналишларда биргаликда фаолият юритишни мақсад қилган. Шунингдек, Меморандум доирасида истеъмолчилар ҳуқуқлари бўйича аҳоли ўртасида сўровномалар, фокус-группалар ва бошқа социологик тадқиқотлар ташкил этилиши, улар асосида қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан амалий таклифлар ишлаб чиқилиши назарда тутилган. Учрашув якунида Тадқиқотлар маркази директори Олимжон Жумаев “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раис ўринбосари — ижрочи директори Аскар Маматханов билан ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзолади. Келгусида томонлар ўзаро ахборот алмашиш, тадқиқот натижаларини чоп этиш ва турли лойиҳаларда биргаликда иштирок этиш бўйича келишиб олдилар.
Малака ошириш дастури доирасида иштирокчиларга қуйидаги мавзулар юзасидан назарий билим ва амалий кўникмалар берилди: ⏺ “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг мақсад ва вазифалари;⏺ Устун мавқе, монополия ва табиий монополияларни эътироф этиш мезонлари;⏺ Монополияга қарши комплаенс тизими;⏺ Инсофсиз рақобат ва унинг турлари, молиявий жавобгарлик чоралари;⏺ Картель келишувлари ва рақобатга зид келишувлар (горизонтал ва вертикал);⏺ Иқтисодий концентрация ва давлат корхоналари фаолиятидаги антимонопол талаблар;⏺ Давлат харидлари тизимидаги асосий қоидалар ва амалиётдаги қонунбузарликлар;⏺ Рақамли платформаларда устун мавқени аниқлаш ва уларга нисбатан антимонопол талаблар;⏺ Биржа савдоларида рақобатни таъминлаш ва манипуляция ҳолатлари;⏺ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш усуллари. Ўқув курслари Қўмита ва Марказнинг етакчи экспертлари ҳамда Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилмоқда. Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилади Марказ томонидан ташкил этилаётган бундай ўқув курслар соҳада рақобат маданиятини юксалтириш, амалиётдаги муаммоларни бартараф этиш ва профессионал билимларни кенгайтиришга хизмат қилмоқда.
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан давлат органлари, тижорат банклари, фармацевтика ташкилотлари ва хўжалик юритувчи субъектлар ходимлари учун ташкил этилган қатор амалий ўқув курслари муваффақиятли якунланди. Микрокредитбанк ходимлари учун ўтказилган махсус курсда “Рақобат тўғрисида”ги Қонун, давлат харидлари жараёнидаги рақобат қоидалари, тендерда инсофсиз рақобат ва картель келишувларни аниқлаш механизмлари бўйича амалий билим ва кўникмалар берилди.Давлат ва хўжалик субъектлари вакиллари учун ташкил этилган курсда монополияга қарши комплаенс, рақамли платформаларда бозор ҳукмронлигини таҳлил қилиш, биржа савдоларида манипуляция ҳолатларини аниқлаш каби замонавий йўналишлар қамраб олинди.Фармацевтика соҳаси учун махсус курсда дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилишда лицензия талаблари, референт нарх шакллантириш, “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари ва “FAIR TECH” ахборот тизимида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари муҳокама этилди. Барча курслар Қўмита мутахассислари, олий таълим муассасалари олимлари ва соҳадаги етакчи экспертлар иштирокида юқори савияда ташкил этилди. Курслар якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди. Рақобат сиёсатини амалиётга жорий этиш, соҳавий билимларни янгилаш ва малака оширишга қаратилган бундай курслар Марказ томонидан тизимли равишда ташкил этилмоқда.