Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Йил таҳлилчиси – 2026

5 Июнь 2026 17:44 138 Чоп этиш

Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби ташаббуси билан ташкил этилган “Мамлакат миллий манфаатларини таъминлашда ахборот-таҳлилий фаолиятни такомиллаштириш: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги илмий-амалий конференция доирасида Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори О.Жумаев “Ички ва ташқи омилларнинг маҳаллий бозорга таъсирини баҳолашда эконометрик моделлар, сунъий интеллект ва ахборот-таҳлилий ёндашувларнинг ўрни” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.

Конференция якунларига кўра, Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари марказининг таҳлил фаолияти юқори баҳоланиб “Йил таҳлилчиси – 2026” доирасида эътироф етилди ҳамда махсус диплом билан тақдирланди.

Мазкур нуфузли эътироф Марказнинг рақобат сиёсати, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва иқтисодий таҳлил соҳаларида амалга ошираётган илмий-тадқиқот ишлари, замонавий таҳлилий ёндашувларни амалиётга жорий этиш борасидаги ташаббуслари ҳамда юқори экспертлик салоҳиятининг муносиб эътирофи ҳисобланади.

Рақобат қўмитаси Марказ жамоасини ушбу муҳим ва шарафли ютуқ билан самимий муборакбод этади ҳамда келгуси фаолиятида янги илмий изланишлар ва янада улкан муваффақиятлар тилайди.

|Telegram |Facebook|Instagram|

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech