Тишлар учун гигиена воситалари бозори таҳлил қилинди
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан тишлар учун гигиена воситалари бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.
Таҳлил натижаларига кўра:
Импорт ҳолати: 2024 йилда 63 та корхона томонидан 20 та давлатдан жами 1,5 млн АҚШ долларлик (161 тонна) тишлар учун гигиена воситалари импорт қилинган.
Импортнинг асосий қисми: энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 52% тўғри келган.
Россия — 48%
Туркия — 21%
Венгрия — 10%
Бошқа давлатлар — 21%
Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 2 та корхона томонидан жами 250 млн сўмлик (5 тонна) тишлар учун гигиена воситалари ишлаб чиқарилган.
Тўйинганлик даражаси: ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 3% ни ташкил этган. Эслатиб ўтамиз, ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.
Хулоса: тишлар гигиенаси учун воситалари бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улуши паст даражада шаклланган бўлиб, бозор тўлиқ тўйинмаган. Шу билан бирга, ички талабнинг юқорилиги мазкур маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувватларни кенгайтириш ҳамда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.
