Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев хизмат сафари доирасида Франциянинг Тулуза шаҳрида бўлиб қайтди.
Ташриф доирасида Тулуза Мэрия–Метрополияси вице-президенти Максим Бойер билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари, биргаликда амалга оширилиши мумкин бўлган ташаббуслар ва келгуси қадамлар атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, Тулуза олий мактаби билан ҳамкорликда амалга ошириладиган дастлабки ишлар ҳақида фикр алмашилди.
Ташриф якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган икки томонлама келишувларни имзоладилар. Ушбу келишувлар келгусида қўшма илмий лойиҳалар, ўқув дастурлари, экспертлар алмашинуви ва институционал ҳамкорликни янада кучайтиришга хизмат қилади.
|Telegram |facebook|instagram|



