"Humo" тўлов тизими хусусийлаштирилади
“Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ “Paynet” АЖ томонидан хусусийлаштирилади. Савдолар натижасига кўра битим суммаси 65 млн. АҚШ доллари бўлди.Жараёнда “Deloitte” халқаро компанияси хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи сифатида иштирок этди.
Шу билан бирга, “Paynet” АЖ "Humo" тўлов тизимининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шунингдек, тизим фойдаланувчиларининг махфий маълумотларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мажбуриятини олди. Битим натижалари Хусусийлаштириш ва давлат активларини хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг тегишли қарори билан маъқулланган.
