Тошкент халқаро молия марказида Англия ҳуқуқига асосланган махсус тартиб-тамойил жорий этилади, мустақил Тошкент халқаро тижорат суди ташкил қилинади. Унда нуфузли хорижий судьялар ва халқаро экспертлар фаолият юритади.
Жаҳон иқтисодиёти ва глобал капитал харитаси кескин ўзгараётган, савдо зиддиятлари авж олаётган ҳозирги шароитда ҳар қандай инвестор тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоя қилинаётган, иқтисодиёт жадал суръатлар билан ўсиб бораётган, кенг имкониятлар мавжуд бўлган давлатларга сармоя киритишга интилиши табиий.
Президент Шавкат Мирзиёев бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзламоқда.
Товар бозорлари юзасидан тайёрланган таҳлилий маълумотлар тўплами тақдим этилди
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан амалга оширилган таҳлилларга кўра, 2025 йил ҳамда 2026 йилнинг январь–апрель ойларида жами 94 турдаги товар бозорларида маҳаллий маҳсулотлар улуши белгиланган кўрсаткичдан паст эканлиги аниқланди.Бу мазкур бозорларда талаб сақланиб қолаётгани ва қўшимча ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш имкониятлари мавжудлигини кўрсатади.Натижалар тадбиркорлар, инвесторлар ва давлат ташкилотлари учун муҳим таҳлилий манба ҳисобланади.Батафсил: |Telegram |Facebook|Instagram|
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида далилларга асосланган давлат сиёсатини ишлаб чиқиш, мурожаатларда акс этмаган муаммоларни аниқлаш ҳамда истеъмолчиларга етказилган зарарни баҳолаш мақсадида янги ёндашувлардан фойдаланиш зарурати сақланиб қолмоқда. Шунга кўра, “Истеъмолчиларга етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш миллий тизими” лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда уни амалиётга босқичма-босқич жорий этиш кўзда тутилмоқда. |Telegram |facebook|instagram|
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Монополияга қарши комплаенс жорий этилган ташкилотлар ходимлари учун монополияга қарши комплаенс бўйича ўқув курси ташкил этилди.Ўқув курси доирасида иштирокчиларга рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг мазмун-моҳияти, унинг иқтисодиётдаги аҳамияти, устун мавқе, монополия ва табиий монополия тушунчалари, инсофсиз рақобат ҳолатлари, картель келишувлари, давлат харидлари ва биржа савдоларидаги талаблар, шунингдек, монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг самарадорлигини баҳолаш масалалари бўйича батафсил тушунчалар берилди.Ўқув курси якунида иштирокчиларга белгиланган тартибдаги махсус сертификатлар топширилди.Мазкур ўқув курси давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини самарали жорий этиш, рақобат муҳитини таъминлаш ҳамда қонунчиликка риоя этиш маданиятини шакллантиришга қаратилган.|Telegram |Facebook|Instagram|