Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Мамлакатимизда қайси товар бозорларида янги ишлаб чиқариш ва инвестиция учун имкониятлар мавжуд?

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан амалга оширилган таҳлилларга кўра, 2025 йил ҳамда 2026 йилнинг январь–апрель ойларида жами 94 турдаги товар бозорларида маҳаллий маҳсулотлар улуши белгиланган кўрсаткичдан паст эканлиги аниқланди.Бу мазкур бозорларда талаб сақланиб қолаётгани ва қўшимча ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш имкониятлари мавжудлигини кўрсатади.Натижалар тадбиркорлар, инвесторлар ва давлат ташкилотлари учун муҳим таҳлилий манба ҳисобланади.Батафсил: |Telegram |Facebook|Instagram|

11 Июнь 2026 412

“Истеъмолчиларга етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш миллий тизими” лойиҳаси ишлаб чиқилди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида далилларга асосланган давлат сиёсатини ишлаб чиқиш, мурожаатларда акс этмаган муаммоларни аниқлаш ҳамда истеъмолчиларга етказилган зарарни баҳолаш мақсадида янги ёндашувлардан фойдаланиш зарурати сақланиб қолмоқда. Шунга кўра, “Истеъмолчиларга етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш миллий тизими” лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда уни амалиётга босқичма-босқич жорий этиш кўзда тутилмоқда. |Telegram |facebook|instagram|

10 Июнь 2026 699

Монополияга қарши комплаенс бўйича навбатдаги ўқув курси ташкил этилди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Монополияга қарши комплаенс жорий этилган ташкилотлар ходимлари учун монополияга қарши комплаенс бўйича ўқув курси ташкил этилди.Ўқув курси доирасида иштирокчиларга рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг мазмун-моҳияти, унинг иқтисодиётдаги аҳамияти, устун мавқе, монополия ва табиий монополия тушунчалари, инсофсиз рақобат ҳолатлари, картель келишувлари, давлат харидлари ва биржа савдоларидаги талаблар, шунингдек, монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш ва унинг самарадорлигини баҳолаш масалалари бўйича батафсил тушунчалар берилди.Ўқув курси якунида иштирокчиларга белгиланган тартибдаги махсус сертификатлар топширилди.Мазкур ўқув курси давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенс тизимини самарали жорий этиш, рақобат муҳитини таъминлаш ҳамда қонунчиликка риоя этиш маданиятини шакллантиришга қаратилган.|Telegram |Facebook|Instagram|

8 Июнь 2026 759
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech