Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Давлат харидлари соҳасида рақобатни таъминлаш” мавзусида малака ошириш курси ташкил этилди
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ходими халқаро анжуманда иштирок этди
Янги тадқиқотлар, илғор ислоҳотлар йўлида ҳамкорлик
Марказ томонидан Олий таълим муассасалари ходимларини рақобат сиёсати бўйича ўқитиш ва малакасини оширишга қаратилган навбатдаги ўқув курси ташкил этилди
Ушбу ўқув курси доирасида қуйидаги йўналишлар қамраб олинди:-“Рақобат тўғрисида”ги қонун ва унинг иқтисодиётдаги аҳамияти;-Устун мавқе ва монополияларни эътироф этиш мезонлари;-Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш талаблари;-Инсофсиз рақобат ҳолатлари ва уларни аниқлашнинг ҳуқуқий асослари;-Картель келишувлари ва рақобатга зид келишувларнинг турлари;-Давлат харидлари, тендер жараёнлари ва улардаги ҳуқуқбузарликлар;-Рақамли платформаларнинг бозордаги устун мавқеини баҳолаш мезонлари;-Биржа савдоларидаги тартиб, манипуляциялар ва ҳуқуқий жавобгарлик.Дарслар юксак малакали мутахассислар томонидан олиб борилиб, иштирокчилар учун назарий билимлар ва амалий машғулотлар уйғунлашган ҳолда ўтказилди. Ушбу тадбир рақобат қонунчилигини янада мустаҳкамлаш ва соҳада фаолият юритувчи мутахассисларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини оширишда муҳим қадам бўлди. Курс якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
Иқтисод фанлари доктори, Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Садуллоевич Жумаев "Marketing" илмий, амалий ва оммабоп журнал таҳрир ҳайъати аъзоси бўлди. Marketing журнали — маркетинг, иқтисодиёт, тадбиркорлик ва шу каби соҳалардаги долзарб мавзуларга бағишланган замонавий илмий-амалий нашрдир. Журнал илмий жамоатчилик, ўқитувчилар, талабалар ҳамда соҳа мутахассислари учун мўлжалланган бўлиб, унда илмий тадқиқотлар натижалари, таҳлилий мақолалар ва амалий мисоллар чоп этилади. Нашр 2024 йил 15 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган. Шунингдек, "Marketing" журнали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) томонидан диссертацияларнинг асосий илмий натижаларини чоп этиш учун тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган. Олимжон Садуллоевич Жумаевнинг таҳрир ҳайъатига қўшилиши Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази учун илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўз тадқиқотларини оммалаштириш ва касбий алоқаларни кенгайтириш имкониятларини яратади. Журнал ҳақида қўшимча маълумотни расмий веб-сайт орқали олиш мумкин:https://www.marketingjournal.uz
Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари таддқиқотлари маркази томонидан "UZBAT A.O." АЖ ҚК ходимларини рақобат сиёсати, истеъмолчилар ҳуқуқлари ва реклама қонунчилиги бўйича малакаси оширилди. Ўқув курси қуйидаги мавзуларда олиб борилди: “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ва унинг мақсади Рақобат қонунчилиги бузилиш ҳолатлари ва юридик оқибатлари Инсофсиз рақобат ҳолатларини аниқлаш ва баҳолаш Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари Реклама тўғрисидаги қонун ва амалий талаблар Малака ошириш курсидан мақсад "Рақобат тўғрисида", "Реклама тўғрисида" ва "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунлар ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган нормалардан хабардорликни таъминлаш ҳисобланади. Курс якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.