“Давлат органларининг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувига йўл қўймаслик” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди
2026 йил 29 январь куни Тошкент шаҳрида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида “Давлат органларининг тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашувига йўл қўймаслик” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Халқаро конференцияда Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD), БМТнинг Савдо ва тараққиёт конференцияси (UNCTAD) каби нуфузли халқаро ташкилотлар экспертлари, шунингдек, давлат органлари вакиллари, тадбиркорлик субъектлари, фуқаролик жамияти ва илмий-тадқиқот доиралари вакиллари иштирок этди.
Конференцияда қуйидаги панель сессиялари бўлиб ўтади:
- “Тадбиркорлик фаолиятига давлат органларининг аралашувини чеклаш – институционал механизмлар”
- “Бизнес учун ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва лицензиялаш жараёнларини соддалаштириш”
- “Текширув ва назорат жараёнларида рақамли ечимлар ва шаффофликни таъминлаш”
Халқаро анжуман Ўзбекистонда тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, давлат органлари фаолиятида қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда рақобат сиёсатини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.




