Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Илмий-амалий семинарлар давом етмоқда

3 Сентябрь 2025 19:45 3303 Чоп этиш

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Маркетинг кафедраси профессор-ўқитувчилари билан Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори, иқтисодиёт фанлари доктори О.С.Жумаев иштирокида илмий-амалий семинар ўтказилди.

Семинарда Маркетинг кафедрасининг Марказ ҳузуридаги филиали фаолияти муҳокама қилинди. Шунингдек, Марказ тадқиқотчиларининг мустақил изланувчи сифатида кафедрага ҳужжат топшириши ва уларнинг кейинги илмий фаолияти юзасидан фикр алмашилди.

Тадбир доирасида келгусидаги илмий тадқиқотларда Маркетинг кафедраси профессор-ўқитувчиларининг илмий ва амалий имкониятларидан фойдаланиш юзасидан ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

#Рақобат сиёсати  #Иқтисодиёт университети

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech