#Иқтибос2026 йил сентябрь–ноябрь ойларида 1 литр кунгабоқар ёғининг чакана нархи 21,3–23,5 минг сўм оралиғида, ўртача 22,5 минг сўм атрофида шаклланиши прогноз қилинди."Кунгабоқар ёғининг келгуси 3 ойдаги нархлари прогноз қилинди" таҳлилий постидан.
Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Сирдарё вилоятида Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан German Sparkassenstiftung билан ҳамкорликда "Муваффақиятли лойиҳа бошқаруви: йўл харитасидан ҳаётий лойиҳага қадар — режалаштириш, лойиҳани асослаш ва тегишли молиялаштириш воситаларидан фойдаланиш" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилмоқда.Тадбирдан мақсад — лойиҳаларни самарали режалаштириш ва асослаш, аниқ мақсадларга йўналтирилган йўл хариталарини ишлаб чиқиш, тегишли молиялаштириш воситаларини стратегик жиҳатдан танлаш ҳамда лойиҳаларни самарали бошқариш бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш. Сана: 2026 йил 26 сентябрьМанзил: Сирдарё вилояти, Ховос туман ҳокимлигиВақти: 10:00–13:40 Лойиҳаларни ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва самарали бошқариш масалаларига қизиқиш билдирган мутахассисларни семинар-тренингда иштирок этишга таклиф қиламиз.
Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Сирдарё вилоятида аҳоли фаровонлигини оширишнинг янги ёндашувлари доирасида аҳоли яшаш харажатлари таҳлил қилинди.Дастлабки таҳлилларга кўра, вилоят аҳолиси умумий харажатларининг 51 фоизи озиқ-овқат маҳсулотлари, 19 фоизи ноозиқ-овқат маҳсулотлари, 13 фоизи хизматлар ва 7 фоизи уйдан ташқарида овқатланиш ҳиссасига тўғри келади.Ривожланган мамлакатларда эса озиқ-овқат харажатларининг улуши, одатда, 15 фоиздан кам. Халқаро амалиётда паст даромадли аҳолининг асосий харажатларини шакллантирувчи товар ва хизматлар нархлари мунтазам кузатиб борилади. Жумладан, Жанубий Африка Республикасида “Яшаш қиймати – Cost of Living” таҳлили доирасида озиқ-овқат, уй-жой ва коммунал хизматлар, транспорт, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа зарур харажатлар мониторинг қилинади. Мазкур ёндашув орқали аҳоли яшаш харажатларига энг катта таъсир кўрсатаётган товар ва хизматлар, уларнинг нарх динамикаси ҳамда шаклланиш омиллари аниқланиб, ўз вақтида тегишли чоралар кўриш имконияти яратилади.