Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Янги ўқув қўлланма нашр этилди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори и.ф.д О.Жумаев муаллифлигида “Рақобат сиёсати ва стратегиялари” номли ўқув қўлланма нашр этилди. Мазкур ўқув қўлланмада рақобат сиёсатининг назарий-методологик асослари ва амалий жиҳатлари тизимли равишда ёритилган бўлиб, унда рақобатнинг келиб чиқиши, шакллари ва тамойиллари, замонавий иқтисодиёт шароитидаги ўрни ва аҳамияти илмий таҳлил қилинган. Шунингдек:- рақобат концепциясининг мазмун-моҳияти;- миллий қонунчилик талаблари асосида хўжалик юритувчи субъектлар ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеи ва устун музокара кучини аниқлаш мезонлари;- Майкл Портер модели ва бошқа замонавий ёндашувлар асосида рақобат муҳитини таҳлил қилиш усуллари;- компанияларнинг халқаро бозорларга чиқиш механизмлари;-  рақобатбардошликни таъминлашда давлатнинг ўрни ҳамда халқаро савдо ташкилотлари билан ҳамкорлик масалалари атрофлича ёритилган. Қўлланма 70411201 — Marketing магистратура мутахассислиги талабалари, маркетинг соҳаси бўйича малака ошириш тингловчилари ҳамда рақобат сиёсати ва стратегик бошқарув масалаларига қизиқувчи кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган. Ушбу нашр рақобат сиёсати соҳасидаги илмий-амалий билимларни мустаҳкамлаш, таҳлилий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш ва соҳада юқори малакали мутахассислар тайёрлашга хизмат қилади. #ўқув_қўлланма |Telegram |facebook|instagram|

3 Март 2026 2021

Ёшларга ўзига мос иш топиши учун шароит яратиш – энг муҳим масала экани қайд этилди

Ҳар йили 600 минг ёшлар меҳнат бозорига кириб келмоқда, 2030 йилга бориб, улар 1 миллионга етади. Ёшларга ўзига мос иш топиши учун шароит яратиш – энг муҳим масала экани қайд этилди. Ёшлар ўртасида сўровнома ўтказилиб, уларнинг учдан бири тадбиркор бўлиш истагини билдирган. Ўтган йили ёшлар бандлигини таъминлаш учун банклар ва Ёшлар ишлари агентлигига 400 миллион доллар берилган эди. Хусусан, “Ёшлар бизнеси”, “Келажакка қадам” дастурлари ҳисобидан 15 минг нафар ёшлар ўз тадбиркорлигини йўлга қўйди, 50 минг одамни иш билан таъминлади. Президентимиз ёшлар тадбиркорлиги учун қўшимча 200 миллион доллар ажратилишини эълон қилди. Ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун кредит миқдори 100 миллиондан 300 миллион сўмгача оширилади. Ёш тадбиркорлар лойиҳалари учун 10 миллиард сўмгача кредит ажратиш (ҳозир 5 миллиард сўмгача) мумкин бўлади. Инновацион стартап лойиҳаларига 100 минг долларгача инвестиция киритишга рухсат берилади. Сервис ва умумий овқатланиш соҳасида 1 мингдан зиёд иш ўрни яратган маҳаллий брендлардан франшиза олиб, филиал очишга қизиқаётган ёшлар учун қулай молиялаштириш пакетлари жорий қилинади. Facebook |Instagram |X 

24 Февраль 2026 677

“Кўксарой” қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан мулоқоти бошланди.

“Кўксарой” қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан мулоқоти бошланди. Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги студиялардан учрашувда 60 мингдан зиёд ёшлар вакиллари иштирок этмоқда. Давлатимиз раҳбари йиғилганларни самимий қутлади. “Юртимиздаги 22 миллиондан зиёд ёшларимиз тимсолида биз жуда катта иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий кучни кўрамиз”, – деди Президентимиз. Ҳар бир вазир, ҳоким, олийгоҳ ректори, техникум, мактаб директори ва бошқа масъуллар ҳудудидаги ёшларни тил ва касб-ҳунар ўрганиши, спорт билан шуғулланиши, ғоя, лойиҳа ва стартапига кўмак бериб, уларни ўстириши, ишли ва даромадли қилиб, бирорта ёшни эътиборсиз қолдирмасликка янада катта масъулият билан ёндашиб ишлаши лозимлиги қайд этилди. Facebook |Instagram |X 

24 Февраль 2026 771
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech