Диққат! Веб-сайт тест режимида ишламоқда

Янгиликлар

Йод ва йод бирикмалари бозори таҳлил қилинди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан йод ва йод бирикмалари бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.Таҳлил натижаларига кўра:Импорт ҳолати: 2024 йилда 38 та корхона томонидан 13 та давлатдан жами 6,4 млн АҚШ долларлик (140 тн) йод ва йод бирикмалари импорт қилинган.Импортнинг асосий қисми:- Венгрия — 42%- Германия — 28%- Россия — 20%- Бошқа давлатлар — 9%Энг йирик 5 та импорт қилувчи корхона ҳиссасига жами импортнинг 67% тўғри келган.2024 йилда экспорт ҳолати мавжуд эмас.Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 5 та корхона томонидан 21 млрд сўмлик (44 тн) йод ва йод бирикмалари ишлаб чиқарилган.Тўйинганлик даражаси: Ҳисоб-китобларга кўра, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 23,7% ни ташкил этган.Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.Хулоса: Йод ва йод бирикмалари бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш етарли даражада шаклланмаган. Шу билан бирга, бозорда ушбу маҳсулотга бўлган талаб юқори бўлиб қолмоқда. Бу эса ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.|Telegram |facebook|instagram|

2 Апрель 2026 973

Велосипед занжирлари бозори таҳлил қилинди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан велосипед учун занжирлар бозоридаги рақобат муҳити ҳамда ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси ўрганилди.Таҳлил натижаларига кўра:Импорт ҳолати: 2024 йилда 284 та корхона томонидан 23 та давлатдан жами 3,3 млн АҚШ долларлик (821 тн) велосипед занжирлари импорт қилинган.Импортнинг асосий қисми: Доля 5 крупнейших импортёров составила 33% от общего объёма импорта.- Хитой - 75%- Россия- 9%- Жанубий Корея - 9%- Бошқа 20 та давлатлар -7%2024 йилда 7 та корхона томонидан 5 та давлатга жами 31 минг АҚШ долларлик (8 тн) велосипед занжирлари экспорт қилинган.Ички ишлаб чиқариш: 2024 йилда 9 та корхона томонидан 18 млрд сўмлик (130 тн) велосипед занжирлари ишлаб чиқарилган.Тўйинганлик даражаси: Ҳисоб-китобларга кўра, ички бозорнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси 13,8% ни ташкил этган.Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ушбу кўрсаткич 80% дан юқори бўлганда бозор тўйинган деб ҳисобланади.Хулоса: Велосипед занжирлари бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш етарли даражада шаклланмаган. Шу билан бирга, бозорда ушбу маҳсулотга бўлган талаб юқори бўлиб қолмоқда. Бу эса ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун имкониятлар мавжудлигини кўрсатади.|Telegram |facebook|instagram|

2 Апрель 2026 1247

Тадқиқотлар маркази томонидан онлайн ўқув курси ташкил этилди

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 февралдаги 44-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда масофавий (online) ўқув курси ташкил этилди. Мазкур ўқув курс доирасида қарорнинг мазмун-моҳияти, хусусан йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида коррупцияга қарши механизмлар ҳамда рақобат муҳитини таъминлаш стандартлари бўйича атрофлича маълумотлар тақдим этилди.Ушбу ўқув курсида:Марказий банк, “Uzairways” АЖ, Экология қўмитаси, Олмалиқ КМК АЖ, “Ўзметкомбинат” АЖ, “Навоийазот” АЖ, “ИЭС” АЖ ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг комплаенс йўналишидаги ходимлари фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб олдилар.Мазкур ўқув курслар давлат бошқаруви тизимида очиқлик, шаффофлик ва соғлом рақобат муҳитини таъминлашга хизмат қилади.|Telegram |facebook|instagram|

1 Апрель 2026 930
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech